Xiaomi Black Shark 3 ўйинбоп смартфонини илк «жонли» суратда кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  957
  •  28.02.2019 12:29

Xiaomi Black Shark 3 ўйинбоп смартфонини илк «жонли» суратда кўрамиз!

«Хитойча Apple» ўтган йилнинг апрелида Xiaomi Black Shark номли илк ўйинбоп смартфонини тақдим этганди. Октябрга келиб Black Shark Helo ҳам намойиш қилинди, энди эса Xiaomi унинг учинчи авлодини тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг Snapdragon 855 чипли яна бир 5G-смартфони – Black Shark Skywalker бенчмаркда «қўлга тушди»!

Кеча ушбу янги геймерофоннинг биринчи «жонли» расми Weibo ижтимоий тармоғида тарқалди. Black Shark Skywalker унда фақат орқа томонидан кўрсатилган.

Кўриб турганингиздек, янги «Қора Акула» ҳам оригинал Black Shark ҳамда Black Shark Helo каби футуристик дизайнга эга. Лекин унда RGB-чироқлар кўринмайди – афтидан, Xiaomi бу гал уларни корпуснинг ёнларига ўрнатган.

ЎҚИНГ: Gaming Mode – ҳар қандай смартфонни ўйинга мослаб кучайтирувчи бепул илова

Ҳозиргача «сизиб чиққан» маълумотларга кўра, Black Shark’нинг янги авлодини Xiaomi флагман процессор – Qualcomm Snapdragon 855 билан жиҳозлаган. Унинг тезкор хотираси 8 ёки 10 гигабайтлик бўлади, шунингдек, 12 гигабайтлик версияда ҳам чиқиши мумкин. Учинчи «Қора Акула» яна ўйинларга мосланган Game Turbo режимига ҳамда худди Xiaomi Mi 9 каби 27 ваттлик тезкор қувватлаш технологиясига эга бўлиши ҳам кутилмоқда.

Android 9 Pie тизими бошқаруви остида ишловчи Black Shark 3 шу йилнинг баҳорида намойиш этилади, аммо куни ҳозирча аниқ эмас. Xiaomi’нинг илк геймерофони – 6/64 гигабайтлик хотирага эга, қора корпусли Black Shark смартфонини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 3 849 000 сўмга сотиб олиш мумкин. Айниқса, шу кунларда – акция даврида бу харид сиз учун манфаатли ва қизиқарли бўлади.

ЎҚИНГ: Mi Mix 3 ва бошқа Xiaomi смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2019 йил 25 февраль) – акцияси ҳам бор!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.