Xiaomi Black Shark 4 ва Black Shark 4 Pro смартфонлари тақдим этилди

Xiaomi Black Shark 4 ва Black Shark 4 Pro смартфонлари тақдим этилди

Xiaomi'нинг геймерлар учун яратилган Black Shark бренди кеча Black Shark 4 ва Black Shark 4 Pro смартфонларини тақдим этди.

ЎҚИНГ: Тақвимингизга белгилаб қўйинг: 29 март куни Xiaomi тақдимот ўтказяпти!

Қурилмалар бир-бирига жуда ўхшаш бўлса-да, камера модули ва чипида фарқлар бор. Иккила смартфонни ҳам жуда чиройли ўйинбоп қурилма деб аташ мумкин.

Black Shark 4 ва Black Shark 4 Pro смартфонларига 6.67 дюймлик Samsung'нинг E4 AMOLED дисплейи ўрнатилган ва ушбу дисплей 144Hz янгиланиш частотаси ҳамда 720Hz сенсор сезгирлиги даражасига эга. Ашаддий геймерларга қулайлик яратиш мақсадида Black Shark  махсус “e-sports қўлқоплар“ини тақдим қилади.

Black Shark 4 Snapdragon 870 чипи билан жиҳозланган бўлса, Pro модели энг сўнгги Snapdragon 888 чипи билан жиҳозланган. Black Shark 4 Pro'нинг ичига суюқлик ёрдамида совитиш тизими ўрнатилган. Компаниянинг айтишича, ушбу тизим CPU ҳароратини 18°C даражагача совутиб беради.

Шунингдек, совитиш тизими қурилма қувватланаётган вақт,унинг қизиб кетишини ҳам олидини олади. Иккала девайс ҳам 120 ватт тезкор қувватланиш имкониятига эга. Аккумулятор сиғими эса 4,500 мАс ни ташкил қилади. Қурилмалар 100% заряд олиши учун бор йўғи 14 дақиқа 50 сония вақт сарфлайди.

Black Shark 4 ва Black Shark 4 Pro ўртасида яна бир фарқ мавжуд. Pro моделида RAMDISK функцияси бўлиб, ушбу функция тезкор хотирадан диск хотира сифатида фойдаланиб, маълум бир илованинг ишлаш унумдорлигини оширади.

Black Shark 4 Pro 3 та камерага эга бўлиб, улар 64МП асосий камера, 8МП ультракенг, 5МП макро камераларни ташкил қилади. Black Shark  4 смартфонига эса 48МП асосий камера, 8МП ультракенг, 5МП макро камералари ўрнатилган. Иккала девайснинг селфи камераси 20МПни ташкил қилади.

Ушбу смартфонларда босимга сезгир ён томон сенсори бўлиб, у ўйин вақтида геймерларга турли амалларни бажаришга имкон беради. Шунингдек, смартфоннинг ўнг томон ромида режимни ўзгартириш тугмалари ва бармоқ изи сканери билан бирлаштирилган қувват тугмаси мавжуд. Чап томон ромида овоз баландлиги назорати тугмаси жойлашган.

Смартфонлар фойдаланувчи интерфейси JOYUI 12.5 бўлиб, ушбу интерфейс Android 11 асосига қурилган. Тизим барча ресурсларни ўйин ўйнаш учун сарфлаб, чалғитувчи билдиришномларни блоклайди.

Black Shark 4 уч хил ранг ва тўрт хил хотира конфигурациясида сотувга чиқади. Смартфон Magic Black, қора ва кумуш рангларда ишлаб чиқарилади. Қурилманинг 6/128ГБ версияси 383 доллар, 8/128ГБ - 415 доллар, 12/128ГБ - 460 доллар ва 12/256ГБ - 505 долларни ташкил қилади.

Black Shark  4 Pro 8/256ГБ версияси 615 доллар, 12/256ГБ - 690 доллар,  16/512ГБ - 815 доларни ташкил қилади. Black Shark'нинг онлайн дўконидан ушбу икки смартфонга олдиндан буюртма бериш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг илк букламафони – Mi Mix 4 «жонли» суратларда!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!