Xiaomi Black Shark 4'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Xiaomi Black Shark 4'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Арзон нарх сабаб ўйин ўйнаш амалиёти ёмон бўлиши керак эмас. Xiaomi ўзининг иккинчи энг яхши ўйинбоп смартфони Black Shark 4 билан айнан шу шиорга амал қилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi Poco F3'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Қурилманинг Pro версияси ҳам мавжуд бўлиб, иккала смартфоннинг техник жиҳатлари деярли бир хил. Бироқ Black Shark 4'га нисбатан қуйироқ тоифа Snapdragon 870 чипи қўйилган ва Pro'даги 64МП камера ўринга 48МП камера ўрнатилган. Булар анчайин сезиларли камчиликдек туюлиши мумкин, бироқ смартфоннинг 500 евро қийматидаги рақобатдош нархи сизни қурилмага бефарқ қолдирмаслиги аниқ.

Смартфонга 144Hz OLED панель қўйилган бўлиб, ўйин ўйнаш амалиётингиз янада завқли бўлиши учун Black Shark 4 айнан ўйинлар учун мўлжалланган хусусиятлар, жумладан, моддий триггерлар билан жиҳозланган. Тўғри, Asus ва nubia смартфонларида ҳам бундай триггерлар бор, лекин Xiaomi'дагилари моддий тугма бўлиб, уларни ростакамига босиш ва ҳис қилиш мумкин. Ўйин ўйнаётганингизда ҳеч нима бу нарсанинг ўрнини босолмайди.

Xiaomi Black Shark 4'нинг техник жиҳатлари:

> Дисплей: 6.67" Super AMOLED, 144Hz, HDR10+, 1300 нит (макс.), 1080х2400п резолюция, 20:9 форма фактори, 395ppi зичлик; Always-on Display.

> Чипсет: Qualcomm SM8250-AC Snapdragon 870 5G (7 nm): саккиз ядроли (1x3.2 GHz Kryo 585 & 3x2.42 GHz Kryo 585 & 4x1.80 GHz Kryo 585); Adreno 650

> Хотира: 128ГБ 6ГБ RAM, 128ГБ 8ГБ RAM, 128ГБ 12ГБ RAM, 256ГБ 12ГБ RAM; UFS 3.1.

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 48 МП, f/1.8, 1/2.0", 0.8µм, PDAF; •Ультракенг: 8 МП, f/2.2, 120˚, 1/4.0", 1.12µм; •Макро: 5 МП, f/2.4, AF.

> Олд камера: 20 МП, f/2.0, (кенг), 0.8µм.

> Видео ёзув: •Орқа камера: [email protected]/60 кадр/сек., [email protected]/60/240 кадр/сек., [email protected] кадр/сек.; •Олд камера: [email protected] кадр/сек.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (ён томонда); NFC; 3.5 мм аудио жек; қалқиб чиқувчи моддий триггер тугмалари.

Девайс кучли динамиклар ва сифатли совутиш тизими билан ҳам жиҳозланган. Ваҳоланки, камеранинг техник жиҳатларини мақтаб бўлмайди.

Энг ачинарли томони смартфон аккумулятор сиғимидир. Ўйинбоп қурилма учун 4,500 мАс аккумулятор кичиклик қилади. Бироқ 120 ватт тезкор қувватланиш имконияти билан аккумулятор ҳажми кичиклигини қайсидир маънода компенсация қилиш мумкин. Xiaomi'нинг таъкидлашича, смартфон атиги 17 дақиқада тўлиқ қувват олади.

Қадоқ таркиби

Фото: GSMArena

Black Shark 4 қадоғи ичидан 120 ваттлик қувватлагич, USB-A га USB-C кабели ҳамда бонус сифатида пластикдан ишланган қаттиқ, ярим шаффоф ғилоф ўрин олган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi Note 10 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз