Xiaomi блогерни судга бериб, жаримага торттирди

Xiaomi блогерни судга бериб, жаримага торттирди

Xiaomi компанияси Xiaomi Mi 10 Ultra смартфонлари ҳақида нотўғри салбий шарҳларни тарқатган блогерни судга берди. Эркак товон пули тўлаб, омма олдида кечирим сўради, бу эса жамоатчилик эътиборини тортди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 4 кўринмас экраности камера ҳамда орқа панель дисплейига эга бўлиши кутилмоқда

«2020 йил 17 августда мен JD платформасида иккита Xiaomi Mi 10 Ultra мобил телефонлари ҳақидаги ёлғон шарҳларни эълон қилганман. Мен эълон қилган шарҳлар ҳақиқатга мос келмаслигини ва Xiaomi обрўсига путур етказганимни тан олишим керак. Ушбу хатойим учун афсусдаман ва чин дилдан узр сўрайман», дейди айбдор.

2020 йил 11 августда блогер иккита Xiaomi Mi 10 Ultra телефонини сотиб олганини эълон қилган ва 17 август куни у ўзининг шарҳларини нашр қилган. Биринчи ҳолда, у смартфонни бир ҳафта давомида ишлатганлигини ва шу вақт ичида уларни саккиз марта перезагрузка қилганини айтган. «Ҳарорати 50° C га кўтарилиб, смартфон атиги икки соат ичида зарядсизланди», деган эди блогер. Бошқа бир шарҳда у, шунингдек, смартфон тезда зарядсизланишини, секинлашишини ва смартфонларнинг сувга чидамли эмаслигини таъкидлаган.

Xiaomi Mi 10 Ultra

Суд блогер телефонларни фақат 16 август санасида олганини аниқлади, яъни у бир ҳафта давомида фойдаланмаган ва ҳатто иккинчи смартфонни ҳам очмаган, аксинча, у дарҳол уни қайта сотиб юборган. Натижада, блигер шунчаки компания номига доғ туширмоқчи бўлгани маълум бўлди. Унинг шарҳлари кўплаб интернет фойдаланувчилари томонидан репост қилинган.

Суд эркакни 5,000 долларга яқин товон пули тўлашга ва омма олдида кечирим сўрашга мажбур қилди. Яқинда бошқа бир блогернинг онаси тасодифан Xiaomi флагманининг анбоксинг видеосини тарқатиб юборгани маълум бўлди, бу хато эса блогерга 150 минг долларга тушади.

ЎҚИНГ: Xiaomi флагманига битта қувватда 14 кун ишлаш имконини берувчи янги режим қўшилди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.