Xiaomi бозорда Samsung'га жиддий хавф туғдирмоқда

Xiaomi бозорда Samsung'га жиддий хавф туғдирмоқда

Айни пайтда жаҳон смартфон бозорида Samsung бренди яққол пешқадам. Ундан кейинда Apple ва Huawei каби компаниялар турибди. Хитойнинг таниқли ишлаб чиқарувчиси бўлмиш Xiaomi эса жаҳондаги энг кўп сотаётган брендлар "бешлиги"ни якунлаб берган.

Бироқ, жаҳоннинг йирик ва айни пайтда "оч" смартфон бозорларидан бири бўлган Ҳиндистонда бу натижалар сўнгги чоракларда жадал ўзгариб кетмоқда. Бу бозорда сотилаётган смартфонлар орасида Samsung улуши 24% ни ташкил қилса, жорий йилда Xiaomi улуши кескин ўсиб, 17% фоизга етган. Экспертларнинг фикрича, хитойлик компания Ҳиндистондаги дўконлари сонини кўпайтирмоқда ва бу ерда смартфон ишлаб чиқаришни йўлга қўйгани эвазига, яқин йилларда у Ҳиндистон бозорида смартфон сотишда яққол етакчига айланади.

Redmi 4A ва Redmi Note 4 каби ҳамёнбоп смартфон моделлари эвазига, шунингдек ромсиз Xiaomi Mi Mix 2 эвазига Хитой смартфон бренди мамлакатда ўрнини тобора мустаҳкамламоқда. Бу эса унинг жаҳон смартфон бозоридаги ўрнига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, бренднинг сўнгги флагмани бўлган Mi Mix 2 Ҳиндистонда 10 октябрдан $500 АҚШ долларидан сотувга чиқарилди. Samsung Galaxy Note 8 эса 1,033.98, Samsung Galaxy S8 825 АҚШ долларидан сотилмоқда. Уларнинг ҳар учаласида жаҳоннинг ҳозирча энг кучли процессори бўлмиш Snapdragon 835 ва илғор ромсиз дисплей ўрнатилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!