Xiaomi бу бозорда Huawei, Samsung ва ҳатто Apple’ни ҳам ортда қолдирди!

  •   DiMaX
  •  2111
  •  14.12.2019 09:38

Xiaomi бу бозорда Huawei, Samsung ва ҳатто Apple’ни ҳам ортда қолдирди!

AirPods қулоқчинларининг оммалашиб бораётгани сабабли, тақилувчи гаджетлар бозорида Apple анча илгарида. Бироқ Canalys таҳлил компаниясининг янги ҳисоботи Xiaomi’нинг бир жиҳатдан устунлигини кўрсатмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi кутилмаганда яна битта потенциал бестселлер тайёрлабди!

Айтиш керакки, янги ҳисобот фақат «ақлли» соатлар ва фитнес-трекерлар бозорининг таҳлили натижаларини акс эттирган. Унга кўра, жорий йилнинг учинчи чорагида Xiaomi жаҳон бўйлаб 12,2 миллионта шундай қурилмаларини сотиб, биринчиликни эгаллаган. Билакдаги девайслар бозорининг 27 фоизини банд этган «Хитойча Apple» бу гаджетларини сотиш бўйича бир йилда 74,4 фоизлик ўсиш қайд этганини ҳам таъкидлаш ўринли.

Apple эса смарт-соатлар ва фитнес-билагузуклар бозорининг 15 фоизини ва иккинчи ўринни эгаллаган. Унинг мазкур йўналишда сотган барқа гаджетларининг нақ 60 фоизи энг янги Apple Watch Series 5 ҳиссасига тўғри келган.

Билакка тақилувчи девайслар бозорида кучли учликни Huawei якунлаб берган. Хитойлик техногигант 5,9 миллионта шундай қурилмасини сотиб, бозорнинг 13 фоизини банд қилган. Бир йилда унинг бу соҳдаги савдоси нақ 243 фоизга ўсгани ҳайратга лойиқ!

Ушбу тур қурилмалар бозорида тўртинчи ва бешинчи ўринларни тегишлича Fitbit (8%) ва Samsung (6%) эгаллашган.

ЎҚИНГ: Mi Band 3’дан ҳам арзон янги Mi Band тақдим этилди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!