Xiaomi буклама смартфони – Mi Mix Flex нархи ва жиҳатлари билан илк бор танишамиз!

  •   DiMaX
  •  3462
  •  22.11.2018 08:23

Xiaomi буклама смартфони – Mi Mix Flex нархи ва жиҳатлари билан илк бор танишамиз!

Қайишқоқ экранли букланувчи телефон яратиш борасида кўплаб смартфонсозлар ишланмалар олиб боришаётганидан хабарингиз бор. Жанубий кореялик техногигант яқинда шундай қурилмасини оммага кўрсатди, лекин унгача бир хитойлик компания улоқни илиб кетганди...

ЎҚИНГ: Илк буклама 5G-смартфон – FlexPai бугундан сотувга чиқди, лекин бу Samsung ҳам, Huawei ҳам эмас! (+«жонли» видеолар)

Хулласи калом, ушбу трендга Xiaomi ҳам эргашди – у Mi Mix Flex номли буклама смартфон тайёрламоқда. Бу ҳақда Igeekphone нашри хабар бериб, қурилманинг айрим техник жиҳатларини келтириб ҳам ўтган.

Маълумотларга қараганда, Xiaomi Mi Mix Flex қайишқоқ экранининг диагонали 7,8 дюймга тенг. Букланган ҳолатида эса у 4 дюймлик дисплейга айланади.

ЎҚИНГ: Xiaomi яна иккита моделига MIUI 10 тарқатмоқда, аммо олтита смартфонини энди янгиламаслигини айтди

Буклама смартфоннинг «электрон юраги» ҳали расман тақдим этилмаган Snapdragon 8150 флагман процессори бўлиши айтилмоқда. Қурилма 6 гигабайтлик тезкор ва 128 гигабайтлик доимий хотирага эга.

Xiaomi Mi Mix Flex кейинги йил расман намойиш этилиши кутилмоқда, нархи эса тахминан 1300 АҚШ долларига тенг. «Хитойча Apple»нинг ҳозиргача бозорга чиқарилган аксарият смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн усулда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларини Terashop.uz’дан олинг (2018 йил 20 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!