Xiaomi бултурги иккита смартфонига барқарор MIUI 12 прошивкасини тарқатяпти

  •   DiMaX
  •  2220
  •  24.07.2020 11:48

Xiaomi бултурги иккита смартфонига барқарор MIUI 12 прошивкасини тарқатяпти

«Хитойча Apple» яқинда MIUI 12 прошивкалари июль-август ойларида келадиган Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонлари рўйхатларини чиқарганди. Шу кунларда компания битта моделига хитойча, яна бирига эса глобал прошивкани тарқата бошлади.

ЎҚИНГ: 16 хил Xiaomi смартфонлари мунтазам MIUI 12 янгиланишларидан маҳрум этиляпти!

Булардан биринчиси – ўтган йилги флагманларнинг арзонлаштирилган версияси, яъни Xiaomi Mi 9 SE смартфонидир. Хитой бозорига чиқарилган мазкур моделдаги смартфонларга V12.0.1.0.QFBCNXM рақамли апдейт «ҳаво орқали» тарқатила бошлаган, глобал версиядаги прошивка эса ҳали кейинроқ чиқади.

Барқарор MIUI 12 прошивкаси Xiaomi Mi 9 SE смартфонларига интерфейснинг янгича дизайни, янгиланган анимация, кенгайтирилган махфийлик созламалари, Dark Mode 2.0 тунги режими, Super Wallpaper функцияси, ойналар билан ишлашнинг янги режимлари ва бошқа имкониятлар тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Фақат мана шу смартфонларгина MIUI 12’нинг турли янги имкониятларига эга бўлар экан!

Яна бир хушхабар эса ўтган йили тақдим этилган глобал версиядаги Redmi Note 8 Pro смартфонлари эгаларига аталган. Xiaomi улар учун глобал MIUI 12 график қобиғи асосидаги барқарор прошивкани улаша бошлади. Ушбу янгиланиш 12.0.0.4 QGGMIXM рақамига эга бўлиб, «ҳаво орқали» етиб келади.

Xiaomi’нинг таъкидлашича, барқарор прошивка биринчи навбатда MIUI 12 Global Stable Beta дастури иштирокчиларига етиб борган, энди барча Redmi Note 8 Pro’ларга тарқатиляпти.

Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Кутилмаганда бенчмаркда Redmi Note 10 қўлга тушди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!