Xiaomi Civi 2 қачон тақдим қилиниши расман маълум қилинди

Xiaomi Civi 2 қачон тақдим қилиниши расман маълум қилинди

Ўтган йилнинг худди шу, сентабр ойида Xiaomi компанияси ўз уйида кўпроқ ёшлар ва аёллар учун мўлжалланган биринчи Civi бренд смартфонини тақдим қилган эди. Жорий йилнинг апрел ойида эса янгиланган Civi 1S модели чиқарилди. Эндиликда компания тўлиқ янги авлод Civi смартфонини тақдим қилишга тайёрланмоқда.

Xiaomi расман 27 сентабр куни Хитойда Civi 2 смартфонини намойиш қилишини, шу билан бирга, Hello Kitty билан ҳамкорликда махсус модел чиқарилиши маълум қилди. Улашилган тизер постердан кўриш мумкинки, Civi 2 орқа панели сув юзасидаги тўлқинларни эслатадиган жозибали дизайнга эга бўлади. Камера ороли эса аввалги Civi'никидан бошқачароқ бўлади: икки камера сенсори катта асосий модул ичида, яна бир камера эса унинг пастидаги модулда жойлашган бўлади. Яна бир алоҳида модулда эса LED чироқ билан 50МП ёзувини кўришимиз мумкин. Бу, албатта, асосий камера сенсори 50МП бўлишини англатади. 

Миш-мишларга кўра, смартфон 6.55 дюймли, Full HD, Dolby Vision High Dynamic Range ва бармоқ изини қўллаб-қувватлайдиган, 120 герц янгиланиш тезлигига эга AMOLED дисплей билан жиҳозланади. Қурилмага Snapdragon 7 Gen 1 чипсети билан 12ГБ оператив ва 256ГБ доимий хотира ўрнатилиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: RТХ 4080 ва RТХ 4090 видеокарталари тақдим қилинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!