Xiaomi Civi 2'нинг янги тизерлари унинг батарея ва зарядланиш хусусиятларини ошкор қилди

Xiaomi Civi 2'нинг янги тизерлари унинг батарея ва зарядланиш хусусиятларини ошкор қилди

Civi 2 тақдимот санасини расман маълум қилганидан кейин, Xiaomi ўзининг энг чиройли смартфони техник хусусиятлари билан одамлар эътиборини ўзига тортишни бошлади. Компания Веибо ижтимоий тармоғида бир нечта янги тизер суратларни улашди.

Аввал маълум бўлганидек, Civi 2 яқинда чиқарилган iPhone 14 Pro смартфонлариникидек олд экранида узунчоқ тирқишга ва унинг ичида иккита 32 мегапикселли селфи камераларига эга. Орқасидаги асосий камераси эса Mi 12'да бўлгани каби 50 мегапикселли ва ф/1.8 диафрагманли Sony'нинг IМХ766 сенсори билан таъминланган.

Қўшимчасига компания янги тизер суратлар билан смартфоннинг батарея ва қувватлаш хусусиятларини ҳам ошкор қилди: қурилманинг 7.23 миллиметрли нозик ва ингичка танаси ичига 4,500 мА/с сиғимли батарея ўрнатилган бўлиб, у 67 Вт тезликда, 40 дақиқа ичида 100% зарядлана олади. Шунингдек, капот остида расман Snapdragon 7 Gen 1 чипсети борлиги ҳам маълум бўлди.

Xiaomi Civi 2 смартфонини келаётган 27 сентабр куни тақдим қилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Nothing ўзининг навбатдаги янги маҳсулоти тизер суратларини улашди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.