Xiaomi «дамини олсин» – Snapdragon 865 чипли смартфонни ундан аввал бошқаси чиқаряпти!

  •   DiMaX
  •  1565
  •  16.12.2019 17:30

Xiaomi «дамини олсин» – Snapdragon 865 чипли смартфонни ундан аввал бошқаси чиқаряпти!

Хабарингиз борки, Qualcomm компанияси яқинда Snapdragon Technology Summit номли расмий тақдимот тадбирини ўтказганди. Ушбу маросимда чипсознинг бир қатор маҳсулотлари қатори Snapdragon 865 флагман процессори намойиш этилган.

ЎҚИНГ: Snapdragon 865'да кутилган янгилик!

Snapdragon Technology Summit’да иштирок этган «Хитойча Apple» президенти Лин Бин (Lin Bin) сўзга чиқиб, компаниянинг Xiaomi Mi 10 флагмани Snapdragon 865 чипсетига асосланган дастлабки смартфонлардан бири бўлишини айтганди. Бироқ Xiaomi сал эртароқ мақтаниб қўйган кўринади – яна бир хитойлик смартфонсоз бу борада уни доғда қолдиряпти.

Хулласи калом, ZTE корпорациясининг Weibo ижтимоий тармоғидаги расмий аккаунти яп-янги, ҳали тақдим этилмаган Axon 10s Pro флагманининг «жонли» суратларини эълон қилди.

Компаниянинг маълум қилишича, Axon 10s Pro модели Snapdragon 865 платформали дунёдаги биринчи тижорий қурилма бўлади.

ЎҚИНГ: Android-қурилмалар эгаларига хушхабар бор!

Компания ҳозирча Axon 10s Pro флагманининг техник жиҳатларини маълум қилмаган. ZTE вакили Сю Фень сўзларига кўра, улар Snapdragon 865 чипсетли 5G-смартфонни ҳаммадан бурун тақдим этишмоқчи.

ZTE AXON 10s Pro хусусиятлари, намойиш вақти ва нархи ҳақидаги маълумотлар яқин орада чиқиб қолса керак, янгиликларни биз билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: 2019 йилнинг энг сара саккизта смартфони (IGN версияси)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!