Xiaomi'дан навбатдаги инновацияни қарши олинг!

Xiaomi'дан навбатдаги инновацияни қарши олинг!

Xiaomi компаниясининг суббренди бўлмиш ZMI янги мобил аккумулятори -- ZMI Space Power Bank'ни тақдим қилди. Мазкур батареянинг электр токи сиғими 6000 мА соат. Аксессуар корпуси зангламайдиган пўлатдан ишланган ва унинг дизайни ҳам қизиқ -- кўринишидан смартфонни эслатиб юборади. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, 304-маркага мансуб пўлат металли жуда пишиқ. Шунингдек, бу корпус обдон қайта ишланиб, кўзгу каби аксланувчи кўринишга келтирилган.

ZMI Space Power Bank гаджетининг корпусида қувватлаш индикатори, битта USB Type-C порти мавжуд. Унинг комплектида қувватлаш учун кабел, OTG кабели ҳамда чарм ғилоф бор.

ZMI брендининг бу янгилиги тезкор қувват олиш технологиясига эга бўлган. Унга электр токининг кириш қуввати 5В/2А ёки 9В/1,8 А, чиқиш қуввати эса 5,1В/2,4А, 9В/1,6А ҳамда 12В/1,2А'ни ташкил қилади.

Маълум қилинишича, ZMI Space Power Bank 2018 йилнинг январида, $38 АҚШ доллари баҳосида сотувга чиқарилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.