Xiaomi'дан янги MIUI 10: афзалликлари бисёр

  •   Saroy
  •  4174
  •  31.05.2018 18:37

Xiaomi'дан янги MIUI 10: афзалликлари бисёр

Xiaomi Mi 8 флагман смартфонининг тақдимоти жараёнида MIUI 10’нинг янги версияси ҳам намойиш этилди. Компания 33 та қурилмасини янгилашга ваъда беряпти.

В MIUI 10’нинг пардалари дезайни янгиланди, ёқиб ўчириладиган панель  Android P кўринишини эслатади. Тизим экраннинг барча майдонига таъсир қилади, шу боис у “ромсиз” смартфонларга яхши мослашган. Xiaomi ҳам эътиборини жестли бошқарувга қаратмоқда. Свайп билан экраннинг чап томонини ёпиш мумкин ва иловалар ўртасига ўтиш мумкин, бармоқларнинг пастдан юқорига силжитиш билан  уй экранига қайтилади ёки яқинда ўрнатилган илованинг вертикаль менюсини очади. Кўп томонлама  iPhone X жестига ҳам ўхшайди.

Қобиқ табиат овозини чақирув  сигнали сифатида созлаш имконини беради,  будильник эса оҳангни об-ҳава маълумотларидан келиб чиққан ҳолда автомат равишда танлайди, бундан мақсад, қурилма соҳибини керакли шароитга тайёрлаш.

Дастурчиларнинг таъкидлашича, MIUI 10 «яшин тезлигидаги» MIUI 9’дан  ҳам тезроқ ишлайди. Сунъий онг олдиндан иловаларни фонда чиқариб   фойдаланувчининг одатини ўрганади ва унинг ҳаракатини одиндан билади. Натижада смартфон сизга янада чаққон бўлиб туюлади.

ИИ ҳам камералар иловасида ишлатилади. Энди фотографияни фонда ҳатто «битталик» камерада ҳам қилиш мумкин — дастурий таъминот кадрдаги одамни танийди ва ён томонида эффект яратади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi 5A ҳаммани ҳайрон қолдирмоқда

Иш столининг чап томонида қидирув панелидан ташқари, уй смарт-қурилма ҳам ўрнатилган. MIUI 10  смартфон  камераларини ва смарт-чироқларни аниқлаб олади. Баъзи созлагичлар, масалан, ёритиш чироқларини танлаш тўғридан-тўғри иш столида амалга оширилиши мумкин:

Шунингдек, MIUI 10  Xiao AI овоз ёрдамчиси билан ҳам мослаштирилган, уни янги автомобиль режимида ҳам ишлатиш мумкин. Бироқ ассистент фақат Хитой тилида гапиради. 

MIUI 10’ни қанчалик тез қўлга олишни истамайлик, уни бироз кутишга тўғри келади. Чунки дастлабки партиялар учун ёпиқ  тестлар фақат июнь ойидан бошланади ва жараён бир ойга чўзилади. Шундан кейингина қурилма омма эътиборига ҳавола этилади.

Рўйхатда Xiaomi Mi 8, Mi Mix 2S, Mi Mix 2, Mi Mix, Mi 6X, Mi 6, Mi 5, Mi Note 2, Redmi S2, Redmi Note 5 моделлари ҳам қайд этилган.

ЎҚИНГ: Илғор MIUI 10’гача янгиланувчи Xiaomi смартфон ва планшетлари рўйхати

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.