Xiaomi’дан янги Pocophone смартфони: номи ғалати эмасми?

  •   Saroy
  •  1763
  •  09.07.2018 10:58

Xiaomi’дан янги Pocophone смартфони: номи  ғалати  эмасми?

Ўтган ойнинг охирида  Хитойнинг Xiaomi компанияси POCOPHONE деган ғалати ном билан аталувчи   ЕС маҳсулот белгисига патент буюртирди. У  Mi ва Redmi билан бирга қўшиб ҳмсоблаганда компаниянинг учинчи бренди бўлади.

ЎҚИНГ:Xiaomi’нинг Android Oreo’да ишлайдиган барча смартфонлари LDAC кодек билан қўллаб қувватланади: бу нима дегани?

Хабарлар тўлқини шундан дарак беряптики, илк  Pocophone ўзини узоқ куттирмайди.  Янги қурилма  даставвал, Тайванда  NCC  сертификация бюроси маълумотлар базасида пайдо бўлганди, энди эса, худди шундай ҳужжат  АҚШ алоқалар бўйича Федераль комиссияси сайтида  кўриниш берди. Икки ҳолатда ҳам гап битта қурилма ҳақда боряпти, унинг код рақами M1805E10A. 

ЎҚИНГ:Xiaomi Mi Max 3 Pro ҳақиқат экан: смартфон синовдан ўтди

Pocophone’нинг  чизмали тасвирига қараб шундай дейиш мумкин: Аппарат асосий қўш камерага эга бўлади. Унинг ўлчами ҳам каттагина: баландлиги  151 мм, эни 76 мм ва деагонали 163 мм. Шундай экан, у ўлчам борасида  Xiaomi Mi8 (унинг габарити — 154,9×74,8 мм)га ўхшаб  6,2-дюймли бўлади .

Қурилмага тегишли бошқа янгилик  йўқ.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!