Xiaomi давом этади: эндиги навбат Redmi Note 12 Turbo'га

Xiaomi давом этади: эндиги навбат Redmi Note 12 Turbo'га

Weibo платформасидаги янгиликларга қараганда, Redmi Note 12 сериясига яна бир янги модель қўшилади. Ушбу модель Redmi Note 12 Turbo номи билан аталиши, у аввал Хитой бозорига кейин эса халқаро бозорга Poco номи остида сотувга чиқиши кутилмоқда. 

Яқин орада тақдим этилиши кутилаётган смартфон Redmi моделлари орасида биринчи бўлиб экраности бармоқ изи сканери билан жиҳозланиши мумкин. Қурилма, шунингдек, 120 гертсда ишловчи FullHD+ резолюциядаги 6.67 дюймли AMOLED дисплейи ҳамда Snapdragon 7 Gen2 чипига эга бўлади. 

Орқа панелдан 50МП асосий, 8МП ультракенг ҳамда 2МП макро камера ўрин олади. Қолган Redmi Note 12 моделларидан фарқли ўлароқ Turbo моделга 5,000 мАс эмас, балки 5,500 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилади. Уни 67 ватт тезликда қувватлаш мумкин. 

ЎҚИНГ: Galaxy S23 Ultra'нинг камерасида яна бир янгилик! 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!