Xiaomi дизайн бўлими раҳбари: "Xiaomi 14 Pro дизайни якунланган"

Xiaomi дизайн бўлими раҳбари:

Оригинал Xiaomi 13 смартфонлари ўтган йилнинг декабр ойида чиқарилган эди. Яқинда эса Xiaomi компанияси ўзининг ушбу флагманлари сериясини Ultra модел билан якунлади. Эндиги навбат Xiaomi 14 қаторига ва у ҳақдаги илк маълумотлар аллақачон Интернетда тарқалиб улгурди.

Вей Ху, Xiaomi'нинг Саноат дизайни бўлими раҳбари Weibo ижтимоий тармоғида мухлисларнинг Xiaomi 14 ҳақидаги саволларига жавоб берди. Унинг айтишича, Xiaomi 14 Pro дизайн ишлари аллақачон якунланган ва у Mi 11 Ultra'дан анча яхшироқ кўринишга эга.

Веибо фойдаланувчиси: Xiaomi 14 Про смартфони Xiaomi Mi 11 Ultra дизайнини ўзлаштира оладими?

Вей Ху: Бу (яъни дизайн иши) аллақачон якунланган. У Mi 11 Ultra'дан анча ажойиброқ.

Бундан аввалроқ, Вей Ху мухлислардан бирининг Mi 11 Ultra дизайни ҳақидаги постга "биз ушбу дизайнни сақлаб қолиш йўлларини қиламиз" дея изоҳ қолдирган эди.

Xiaomi Mi 11 Ultra. Фото: surfa.se

Xiaomi Mi 11 Ultra смартфони орқа томонида сезиларли даражада бўртиб чиққан тўғри тўртбурчак камера оролига эга ва у ерда нафақат камералар, балки билдиришномалар, мусиқа бошқаруви ва  бошқа функсияларга эга қўшимча дисплей ҳам бор.

Шунингдек, Вей Ху, эҳтимол Xiaomi 14 нархига оид илк маълумотларни ҳам ошкор қилди – Xiaomi 14 нархи ошса ошадики, лекин тушмайди:

Веибо фойдаланувчиси: Xiaomi 14 қачон чиқарилади? Xiaomi 13 нархи жуда "қаттиқ".

Вей Ху: Бизнинг юқори нархларимиз ҳар доим "кучли"лигича қолади, эртароқ сотиб олинг ва эртароқ роҳатланинг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!