Xiaomi дунёдаги энг антиқа смартфонни сота бошлади – атиги 69 доллардан! (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  5584
  •  03.09.2019 14:54

Xiaomi дунёдаги энг антиқа смартфонни сота бошлади – атиги 69 доллардан! (+«жонли» видео)

«Хитойча Apple» ўтган йилнинг ёзида ўзининг илк тугмачали телефони – Xiaomi Qin 1 ҳамда унинг нисбатан илғор варианти – Qin 1s моделларини тақдим этганди. Булар – Wi-Fi модули ва замонавий USB Type-C порти билан жиҳозланган, яна «сунъий онг» жорий этилган илк тугмачали телефонлар бўлса, уларнинг авлоди сенсор экранли смартфон тарзида тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Qin 2 – атиги 73 долларлик, энг ностандарт смартфон намойиш қилинди!

Youpin краудфандинг майдончасида Xiaomi Qin 2 модели учун 15 ярим мингдан ошиқ Xiaomi ихлосмандлари пул тўлашган. Натижада 1 миллион доллардан ошиқ маблағ тўпланди ва 31 августдан ушбу қурилма илк буюртмачиларга етказиб берила бошлади.

Бу – ўта ғалати, яъни энг чўзинчоқ (томонлари ўзаро 22,5:9 нисбатли) экранга, Unisoc SC9832E процессорига ҳамда 1/32 гигабайтлик тезкор/ички хотирага эга смартфондир. Унинг бош камераси 5 мегапикселлик якка модулни ва фоточақноқни ўз ичига олади. Смартфонда селфи-камера кўзда тутилмаган – олд панелни диагоналига 5,05 дюймлик, тасвир аниқлиги 1440х576 бўлган экран эгаллаган.

ЎҚИНГ: Redmi Note 8 ҳамда Note 8 Pro тақдим этилди – кулгили нархлардаги янги хитлар! (+видео)

Xiaomi Qin 2 смартфони 4G тармоқларини қўллаб-қувватлайди, 2100 мА/соатлик батареяси замонавий USB Type-C порти орқали қувват олади. Унинг қолган техник хусусиятлари билан мана бу хабаримизда батафсил танишиш мумкин.

Қуйида эса бу смартфонни «жонли» видеода томоша қиламиз:

Компания Xiaomi Qin 2 моделини тақдимотда эълон қилганидан ҳам арзонроқ – 69 доллардан савдога қўйди. Хитойда аллақачон уни қизил, пушти, кўк ва қора рангли корпуслардаги вариантларда сотиб олишяпти.

Компания мазкур смартфонини тақдимотда эълон қилганидан ҳам арзонроқ – 69 доллардан савдога қўйди, уни қизил, пушти, кўк ва қора рангли корпусларда таклиф этишяпти. Унинг илк «аждод»и – Xiaomi Qin 1s телефонини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан атиги 670 000 сўм эвазига ҳозироқ харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 9S – дунёдаги энг арзон 5G-смартфон ҳам тақдимотга тайёр!