Xiaomi дунёдаги энг арзон – смартфон нархидаги электроскутерни тақдим этди

  •   DiMaX
  •  2562
  •  10.07.2020 17:43

Xiaomi дунёдаги энг арзон – смартфон нархидаги электроскутерни тақдим этди

Кўпчиликка асосан мобил қурилмалар ва аксессуарлари билан танилган Xiaomi корпорациясининг маҳсулотлар ассортименти аслида жуда кенг. Шулардан бири – Ninebot туркумидаги электроскутерлардир.

ЎҚИНГ: Xiaomi'нинг 9 та антиқа гаджетини биласизми?

Мазкур туркумда шу кунгача Ninebot C40, C60 ва C80 моделлари чиққан эди, Xiaomi энди Ninebot C30 электросамокатини ҳам намойиш этди. Олдингилари тегишлича 571, 714 ва 857 долларга нархланган бўлса, янги электроскутер учун атиги 428 доллар эвазига олдиндан буюртма бериш мумкин. Бу эса ҳозирги флагман смартфонлардан ҳам арзон нарх!

Айни пайтда Ninebot C30 моделининг техник хусусиятларини Xiaomi ҳозирча ошкор этмаяпти. Лекин унинг тезлиги ҳамда автономлиги барибир нархига яраша – бошқаларидан пастроқ бўлса керак.

Xiaomi‘нинг барча скутерларини смартфонга улаб, у орқали двигателини блоклаш, ҳайдаш режимларини алмаштириш мумкин.

Аввалроқ биз атиги 37 доллардан сотилаётган, мотоциклга айланувчи дрон-трансформер ҳақида ҳам ёзгандик. Шунингдек, «Калашников» концерни яратган электромотоцикл ҳам сизни қизиқтирса керак.

ЎҚИНГ: Хакерлар бутун дунёда Honda заводларини тўхтатиб қўйишди!