Xiaomi дунёдаги илк шаффоф телевизорни яратди ва у бир сониядаёқ сотилиб кетди! («жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  2514
  •  12.08.2020 16:45

Xiaomi дунёдаги илк шаффоф телевизорни яратди ва у бир сониядаёқ сотилиб кетди! («жонли» видео)

Ўн йиллигига бағишланган тадбирда «Хитойча Apple»нинг Xiaomi Mi 10 Ultra (ёки Xiaomi Mi 10 Extreme Commemorative Edition) суперфлагмани тақдим этилгани ҳақида ёзгандик. Бундан ташқари, шу маросимда арзончи бренднинг энг зўр флагмани – Redmi K30 Extreme Commemorative Edition (ёки Redmi K30 Ultra) ҳам оммага кўрсатилган.

ЎҚИНГ: «Давринг ўтди – тур, бегим!»: DxOMark тахтидан Huawei P40 Pro’ни ағдарган янги флагманни қарши олинг! (+видео)

Бироқ тадбирнинг бошқа қаҳрамонлари ҳам бор ва шулардан бири – дунёда биринчи шаффоф телевизордир. Xiaomi Mi TV Lux Transparent Edition русумли мазкур гаджетни компания ялпи ишлаб чиқариш арафасида турибди, деб ёзади UZZOOM нашри.

Xiaomi Mi TV Lux Transparent Edition диагоналига 55 дюймлик, қалинлиги атиги 5,7 миллиметр келадиган шаффоф OLED-экран билан жиҳозланган. Бундан ташқари, дисплей юқори – 120 герцлик янгиланиш частотасига эга. Қурилма Smart TV учун етакчи саналадиган MediaTek 9650 процессори базасида қурилган; унда Dolby Atmos технологиясини қўллаш имконияти мавжуд.

ЎҚИНГ: Android TV ва овозли бошқарувга эга смарт-телевизор – атиги 129 доллар!

Ишлаб чиқарувчининг баёнотига кўра, телевизорнинг асосий афзаллиги – унинг панели мутлақо шаффоф. Тақдимот суратларида кўринишича, ҳатто Mi TV LUX Transparent Edition экранида тасвир намоён бўлганда ҳам, томошабин унинг ортида нима борлигини кўриб туриши мумкин.

Қуйида бу технологик мўъжизани «жонли» видеода кўрамиз:

Xiaomi бу илғор телевизорига 7198 долларлик нарх белгилаган ва оммабоп JD.com онлайн дўконида сотувга қўйилган. Бугун – 12 август куни унинг биринчи партияси атиги бир сониядаёқ сотиб тугатилган! Тўғри, бунда айнан нечта телевизор сотилгани маълум қилинмаяпти, лекин бир нарса аниқ – унга талаб катта!

ЎҚИНГ: «Давринг ўтди – тур, бегим!»: DxOMark тахтидан Huawei P40 Pro’ни ағдарган янги флагманни қарши олинг! (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!