Xiaomi экрани дактилоскопли Redmi X флагманининг тақдимот кунини расман эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  2217
  •  28.01.2019 18:15

Xiaomi экрани дактилоскопли Redmi X флагманининг тақдимот кунини расман эълон қилди!

Бугун интернетда Xiomi компаниясининг кутилаётган янги гаджетлари ҳақидаги тизерлар кўпайиб қолди, уларнинг барчаси ҳақида ҳам ёзишга имкон бўлавермайди. Эрталаб унинг Mi 9 флагмани ҳақидаги расм эълон қилинган бўлса, энди яқинда мустақил бўлган Redmi брендидаги флагманнинг постери чиқди.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 9’нинг илк расмий тизери эълон қилинди – у февралдаёқ тақдим этилиши мумкин!

Янги тизер, аввало, флагманнинг номини тасдиқлайди – у Redmi X деб номланмоқда. Қолаверса, номи остидаги ёзувга кўра, бу – Redmi брендининг бармоқ изи сканери дисплейга жойланган илк смартфонидир. Бундан ташқари, энг пастидаги ёзувга қараганда, уни 15 февралдаёқ намойиш этишади!

Юқоридагилар – ҳозирча Redmi X ҳақидаги расман айтилган энг аниқ маълумотлар, холос. Булардан ташқари, аввалроқ Xiaomi раҳбари Redmi туркумида ҳам энг илғор Qualcomm Snapdragon 855 процессорли флагман тақдим этишини айтган. Бу ҳам айни мана шу модел бўлиши, унинг яна 4000 мА/соатлик аккумулятор ва уч ёки камида икки модулли камера билан жиҳозланиши ҳам кутилмоқда.

ЎҚИНГ: «Ёнғоқчақар» Redmi Note 7 смартфонини AliExpress’дан сотиб олинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!