Xiaomi энди 4G-смартфон чиқармайди – у аллақачон 6G билан шуғулланяпти!

  •   DiMaX
  •  808
  •  27.05.2020 17:58

Xiaomi энди 4G-смартфон чиқармайди – у аллақачон 6G билан шуғулланяпти!

Жорий йилнинг 26 май куни Xiaomi корпорацияси Redmi 10X 5G смартфонини намойиш қилган. Кутилмаганда унинг янада илғор версияси – Redmi 10X Pro ҳам чиққан, яна...

ЎҚИНГ: Супер-арзон Redmi 10X 4G смартфонини қарши олинг!

Мазкур компания 5G-смартфонлар яратиш ва янги авлод тармоғини оммалаштиришга катта мблғлар ажратмоқда. Бундан ташқари, асосчиси ва айни дамдаги бош директори Лей Цзюнь (Lei Jun) сўнгги интервьюсида расман маълум қилишича, Xiaomi аллақачон олтинчи авлод уяли алоқа тармоғи – 6G устида иш бошлаган!

6G’га ўтиш тафсилотлари маълум бўлмаса-да, Xiaomi бу борада Хитой ҳукумати билан ҳамкорлик қилмоқда. Шунингдек, компания сунъий йўлдош орқали интернет технологиясини ҳам такомиллаштирмоқчи. Лей Цзюнь, шунингдек, коронавирус пандемияси туфайли қийинчиликларга дуч келишаётганини ҳам тилга олиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб LG компанияси 6G тармоғини яратишга киришган, кейинроқ Huawei ҳам 6G тадқиқотларини бошлаб юборган.

ЎҚИНГ: Четроқ тур, 5G! Бу ёқда 6G тайёр бўляпти...

Xiaomi ҳамда унинг Redmi бренди кейинги ойларда бир нечта 5G-смартфон намойиш қилган. Лей Цзюннинг сўзларига кўра, компания ушбу алоқа стандартини қўлловчи қурилмалар экотизимини такомиллаштиришда давом этади.

Бугина эмас – Xiaomi шу йилнинг охирига бориб, 4G-смартфон ишлаб чиқаришни ҳам тўхтатиши мумкин! Бунинг ўрнига ўз маҳсулот ва хизматларида 5G технологиясига янада кўпроқ эътибор бериш ҳамда 6G ва сунъий йўлдош орқали интернет технологиялари борасидаги тадқиқотлар – компаниянинг асосий мақсадларидандир.

Таъкидлаш керакки, Xiaomi аввалроқ нархи 285 доллардан ошувчи барча 4G-смартфонларини йўқ қилишини айтган. Лекин ундан ҳам олдин Redmi’нинг жиддий рақиби бўлган бошқа бир – рекордчи бренд биринчи бўлиб 4G-смартфонлардан воз кечишини эълон қилган.

ЎҚИНГ: Атиги 140 долларлик биринчи 5G-смартфонни ким тайёрлаётганини биласизми?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!