Xiaomi: энди кир ювиш машинасини смартфондан бошқаришингиз мумкин

Xiaomi: энди кир ювиш машинасини смартфондан бошқаришингиз мумкин

Хитойнинг жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган Xiaomi компанияси MiniJ бренди билан ҳамкорликда “ақлли” кир ювиш машинасини ишлаб чиқаради. Кир ювиш машинасининг тақдимоти 15 август куни Хитойда ўтказилди.

Қурилма жуда ихчам (500 х 415 x 630 мм), бир неча кир ювиш ва сиқиш режимлари эга бўлиб, 2.8 килограммгача буюмни ювиш имкониятини беради.

22TxXduEO024aLOFEaP0z1GjJpDO2wQCXRwqpKdXXvsLofz05T5bWcVSgVy4Xljl387fz1mSD

Дистанцион бошқарув кир ювиш машинасининг асосий хусусияти ҳисобланади. Смартфонга ўрнатиладиган махсус илова ёрдамида нафақат ювиш жараёнини кузатиб боришингиз, балки уни бошқаришингиз ҳам мумкин бўлади.

Ушбу маиший техника воситасини Хитой бозорида 225 АҚШ долларига харид қилиш мумкин.