Xiaomi энди Марсни забт этмоқчи – «қизил сайёра»да яшаш учун «ақлли» уй яратди!

  •   DiMaX
  •  734
  •  06.10.2018 14:40

Xiaomi энди Марсни забт этмоқчи – «қизил сайёра»да яшаш учун «ақлли» уй яратди!

Бизда асосан смартфонлари билан машҳур бўлган Xiaomi компанияси аслида турли-туман маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Улар орасида «ақлли уй» экотизими унсурлари ҳам муҳим ўрин тутади.

ЎҚИНГ: AliExpress: Xiaomi'нинг сиз эшитмаган 8 маҳсулоти

«Хитойча Apple» энди ўзгача маҳсулот – Марсда яшаш учун ярайдиган уй прототипини яратди. Open Architecture дизайнерлар жамоаси билан ҳамкорликда яратилган бу уй  Mars Case деб номланади.

Марсда ортиқча нарсанинг ўзи йўқлиги, ресурсларни тежаш лозимлигини инобатга олган ҳолда, мазкур фазовий платформа «ақлли» қилиб ишланган. Mars Case деярли ҳамма нарсаларни қайтадан фойдаланиладиган қилиб бера оладиган уйдир.

ЎҚИНГ: Xiaomi ўзининг энг қиммат маҳсулотини чиқарди – у асосан ёшлар ва ёш оилаларга мўлжалланган

Mars Case ўлчамлари 2,4х2,4х2 метрни ташкил этади. Унинг ўзи электр энергиясини, ҳавони, сувни ва чиқиндиларни қайта ишлаб беришга қодир. Бундан ташқари, унинг портатив станция эканлигини ҳам таъкидлаш ўринли – бошқа жойга тезда кўчириш учун уни осонгина йиғиш мумкин.

Энг қизиғи – Mars Case симсиз интернет тармоғига уланиб, Xiaomi техникалари билан синхронлаша олади. Бунда уни оддийгина смартфондан бошқариш мумкин бўлади.

Нима ҳам дердик, агарда Илон Маск ўзи ваъда қилганидек Марсга доимий парвозларни йўлга қўйса, «қизил сайёра»да Mars Case асқотса керак.

ЎҚИНГ: NASA Марсни босқичма-босқич эгаллаш режасини тузди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.