Xiaomi энди Швецияда ҳам фаолият кўрсатади

Xiaomi энди Швецияда ҳам фаолият кўрсатади

Xiaomi айни дамда жами 22 давлатда фаолият кўрсатади. Энди эса компания ушбу давлатлар сонини 23 тага етказмоқчи.

13 ноябрдан бошлаб компания Швецияда ҳам фаолиятини йўлга қўяди.

Компания 13 ноябрь куни пойтахт Стокголм марказида тадбир ўтказмоқчи. Тадбирда иштирок этишни истасангиз, бу ерга босиб, қўшимча маълумот олишингиз мумкин.

Компаний Швецияга айнан қандай турдаги маҳсулот олиб киришни ошкор қилмади, аммо "Smart Life Made Easy" ("Ақлли ҳаёт осонлашди") реклама матни компания Шимолий Европа давлатларида ақлли уй техникаларини сотишни йўлга қўймоқчилигига ишора қилмоқда.

Саҳифада шунингдек, Mi чанг ютгичи, Mi Smart Band 4 ақлли соати, Mi электр самокатининг расмлари бор. Бу гаджетлар смартфонларга билан бирга ушбу давлатга олиб келинадиган маҳсулотлардир.

Тадбирга саноқли кунлар қолди, аммо унгача Xiaomi'дан Швецияда яна қандай турдаги техникалар сотувини йўлга қўймоқчилигини кўрсатувчи рекламаларни кутиб қоламиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi CC9 Pro смартфони тақдим қилинди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.