Xiaomi энг арзон Mi TV'ни сотувга чиқармоқда

Xiaomi энг арзон Mi TV'ни сотувга чиқармоқда

Xiaomi компанияси Xiaomi Mi TV 4A телевизорини тақдим қилди. Мазкур телевизорнинг 32 дюймли версияси $160 доллар нархида сотувга чиқарилади. Бу  ишлаб чиқарувчининг энг арзон телевизори ҳисобланади.

Mi TV 4A'нинг ромлари пластик хомашёсидан тайёрланган. Модел 32 дюймли Full HD (1366×768 пикселли) экранга эга. Экран 178° даража бўлган остида ҳам сурат намойиш қилади. Экрандаги кадр алмашинуви сониясига 60 Ггц.ни ташкил қилади.    

Mi TV 4A телевизори 1,5 Гц частота тезлигида ишлайдиган 4 ядроли Cortex-A53 процессори, 1 гигабайтли тезкор ҳамда 4 гигабайтли доимий хотирага эга бўлган. Ундаги график-тасвирларни қайта ишлашга илғор Mali-450 MP3 видео-картаси масъул.

Аудио-тизим сифати учун корпусдаги ҳар бири 5 Вт бўлган 2 та карнай жавобгар. Телевизорда 2 та HDMI порти, AV, USB-порт, S/PDIF, Ethernet ҳамда DTMB портлари мавжуд.

Mi TV 4A симсиз алоқанинг Wi-Fi 802.11b/g/n стандартини қўллаб-қувватлайди. Натижада, смартфон ва планшетлардаги тасвирни телевизорнинг йирик экранида бемалол кўриш, замонавий ўйинларни ўйнаш имкони юзага келади.

Қизиқ жиҳатлар қаторига телевизорда жорий қилинган Smart TV — Xiaomi TV PatchWall ақлли тизими фойдаланувчининг одатларини тезда ўрганиб олади ва шунга кўра ҳар гал унга керакли контентни мустақил таклиф қилади.

32 дюймли экранга эга телевизор талқинининг соф оғирлиги 3,9 кг, ўзининг подставкаси билан бирга – 3,94 кг.

Xiaomi Mi TV 4A телевизори 23 июлдан сотувга чиқади. Шунингдек, унинг 43 дюймли Full HD сиғимли дисплейга эга талқини рақибларидан 2 баробар арзонга, яъни $304 долларга баҳоланган.


Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!