Xiaomi энг кучли камерафонини айтди

Xiaomi энг кучли камерафонини айтди

Жорий йилнинг мартида тақдим қилинган Xiaomi Mi Mix 2s смартфони Xiaomi компанияси томонидан эътироф этилди. Унинг компания ишлаб чиқарган энг яхши камерофон экани айтилди. Тез орада Xiaomi Mi Mix 2s бу нуфуздан маҳрум бўлади.

Компаниянинг Хитойда машҳур Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Xiaomi Mi Mix 2s камерасида олинган бир нечта фотосуратлар эълон қилиниб, унинг жуда ҳам кучли камерафон экани, бироқ бу флагман мазкур номни Xiaomi Mi 8 тақдимотигача сақлаб қола олиши баён қилинган. Яъни, компания энди янада кучли камерафонни бозорга тайёрлаган.

Xiaomi Mi Mix 2s смартфони 12 мегапикселли Sony IMX363 сенсори ҳамда Samsung S5K3M3 сенсорларига, шу билан бирга F/1,8 ҳамда F/2,4 стандартли ёруғлик тақсимловчи диафрагмаларга эга бўлган эди. Қуйида ушбу девайс бош камерасида олинган суратга диққат қилинг.

Xiaomi Mi 8 флагмани камерасида эса 20 ҳамда 16 мегапиксел сиғимли суратни тасвирлаш сеносрлари бош камерага ўрнатилади. Уларнинг объективларидаги диафрагма эса F/1,7 ҳамда F/2,0 стандартли бўлади, яъни янада илғор.

Шу билан бирга, манбаларнинг маълум қилишларича, мазкур смартфоннинг "Xiaomi Mi 8 SE" (Special Edition - махсус талқин) варианти ҳам бўлади. Унинг камераси ҳам худди шундай техник жиҳатлар билан таъминланади. Камераларнинг яна бир ўзига хослиги уларнинг "сунъий ақл" технологияси орқали мустақил ишлай олиши, шароитга тўғри баҳо бериши бўлади.

Xiaomi Mi 8 ҳамда Mi 8 SE ишлаб чиқарувчининг бу йилдаги энг яхши камерофонлари бўлади. Эслатиб ўтамиз, Xiaomi Mi 8 модели олд панелида 3D-камера бўлган илк Android смартфон бўлади. Унинг ёрдамида смартфоннинг хавфсизлик тизими таъминланади. Ҳозирча iPhone X шундай жиҳатга эга бўлган.