Xiaomi энг кучли процессорга эга смартфони тақдимот санасини маълум қилди!

Xiaomi энг кучли процессорга эга смартфони тақдимот санасини маълум қилди!

Аввалроқ, Qualcomm компанияси ўзининг энг янги флагман платформасини тақдим қилгани ҳақида айтиб ўтган эдик. Xiaomi компанияси эса ҳозиргина Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали 30 июль куни Black Shark 2 Pro тақдимоти ўтказилишини маълум қилди. Янги моделдаги асосий ўзгариш Snapdragon 855 Plus процессори бўлишини англаш қийин эмас.

ЎҚИНГ: Snapdragon 855 Plus чипли илк смартфон Geekbench’да рақибларини яксон қилди! (+«жонли» расмлари ва нархи)

The official poster by Xiaomi

Айтиш керакки, ушбу анонсдан икки кун аввал Nubia компанияси Asus ROG Phone 2’га жавоб тариқасида Red Magic 3 смартфони ҳам Snapdragon 855 Plus ўрнатилган талқинда ишлаб чиқарилишини тасдиқлаганди. Snapdragon 855 Plus бу Snapdragon 855 чипсетининг яхшиланган версиясидир. Унда фақат асосий таркибий қисмлар яхшиланган. Яъни, Snapdragon 855 Plus процессорида 2,96 гигагерцгача частотали Kryo 485 Prime ядролари қўлланган, «оддий» Snapdragon 855 чипсетида эса уларнинг частотаси 2,84 ГГц.га тенг. Шунингдек, янги процессор таркибидаги Adreno 640 график тезлатгичининг самарадорлиги 15 фоизга оширилган.

Xiaomi to introduce Black Shark 2 Pro on July 30

Black Shark 2 Pro процессор янгиланиши билан бирга, экран частотаси янада яхшиланган тақдирда, жадал ривожланаётган ўйинбоп смартфонлар бозорида яхшигина рақобатбардошга айланиши мумкин. Смартфон тақдимотини биз билан онлайн тарзда кузатишни истасангиз, шу ерга босиб Telegram'даги гуруҳимизга қўшилишингиз мумкин. Terabayt'ни кузатишда давом этинг!

ЎҚИНГ: MediaTek аллақачон Snapdragon 855 Plus рақиби – Helio G90 флагманини тайёрламоқда!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!