Xiaomi энг мустаҳкам смартфонини икки хил ҳамёнбоп – Lite-версияда чиқаради!

  •   DiMaX
  •  1795
  •  30.03.2020 17:41

Xiaomi энг мустаҳкам смартфонини икки хил ҳамёнбоп – Lite-версияда чиқаради!

«Қурилмаларни қийновчи» видеоблогер Зак Нельсон (Zach Nelson) ўзининг JerryRigEverything каналида кўплаб телефонларнинг мустаҳкамлик тестларни эълон қилган. Mi Note 10 моделини эса у Xiaomi’нинг энг мустаҳкам смартфони, дея эътироф этган эди.

ЎҚИНГ: JerryRigEverything видеорейтинги: 2019 йилнинг энг, энг, энг... смартфонлари

Айтиш керакки, Xiaomi Mi Note 10 модели аслида Xiaomi CC9 Pro’нинг халқаро бозорга мўлжалланган талқини ҳисобланади. У ўрта нархли энг зўр Android-смартфонлар бўйича AnTuTu’нинг январь рейтингида иккинчи ўринни, февраль рейтингида эса тўртинчи ўринни олган. Лекин айни дамда мазкур иккала модел ҳам савдодан олинган.

Таниқли инсайдер Судҳаншу Амбҳоре (Sudhanshu Ambhore) маълум қилишича, Xiaomi ушбу смартфонининг Lite-версияни ҳам тайёрлаган. TENAA регуляторида яқинда M2002F4LG модел рақами билан рўйхатдан ўтган қурилма – айни мана шу Xiaomi Mi Note 10 Lite бўлади, дейди у.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10 Lite – квадрокамерали ҳамёнбоп 5G-флагман намойиш этилди!

Инсайдерга кўра, мазкур гаджет саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 730 процессори базасида ишлайди ва бозорга икки хил версияда тақдим этилади.

Хабарга кўра, Mi Note 10 Lite диагоналига 6.47 дюймлик дисплей, 30 ваттлик тезкор қувватланувчи 5260 мА/соатлик аккумулятор билан жиҳозланади. Унинг олд камераси 16 мегапикселлик бўлса, бош камераси нақ бешта модулни ўз ичига олади – 64 + 8 + 8 + 5 + 3 мегапикселлик датчиклар!

Xiaomi Mi Note 10 модели заводданоқ Android 10 операцион тизим талқини ўрнатилган ҳолда чиқади. Компания аввалроқ берган баёнотига кўра, 5G-смартфон бўлмагани учун, унинг нархи 285 АҚШ долларидан ошмайди. Лекин унинг расмий намойиш санаси ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Навбатдаги арзон смартфон – Redmi 9 биринчи «жонли» суратларда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.