Xiaomi энг зўр ноутбукини чиқарди: Mi Notebook Pro X 15 нарх ва жиҳатлари

  •   DiMaX
  •  1306
  •  01.07.2021 11:58

Xiaomi энг зўр ноутбукини чиқарди: Mi Notebook Pro X 15 нарх ва жиҳатлари

«Хитойча Apple» куни кеча ўзининг энг кучли лаптопи – Mi Notebook Pro X 15 моделини намойиш қилди. Унинг асосий ўзига хослиги – RTX 3050 Ti график картаси ҳамда 11-авлод Intel мобил процессоридир.

ЎҚИНГ: AliExpress’дан россияликлар энг кўп олаётган олтита ноутбук ва энг оммабоп бешта бренд

Mi Notebook Pro X 15 ноутбуки икки хил версияда тақдим этилган ва улардан биринчиси такт частотаси 4,4 гигагерцлик Core i5-11300 чипсети базасида ишлайди. Иккинчи – янада илғор версиясида эса 4,8 ГГц частотали Core i7-11370H платформаси қўлланган. Мазкур процессорларнинг ҳар иккаласи ҳам 10 нанометрлик Tiger Lake c TDP 35W авлодига тегишли.

Янги лаптопларнинг асосий техник хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

  • ультраюпқа ромли, 15,6 дюймлик дисплей;
  • экранда тасвир аниқлиги – 3,5К;
  • экраннинг корпусга нисбати – 91%;
  • видеокарта – GeForce RTX 3050 Ti;
  • XiaoAi овозли ёрдамчиси;
  • максимал ёрқинлиги – 600 нит (тоза қора дисплейда – деярли 0 нит);
  • 1 миллисониялик ультратезкор таъсирланиш;
  • ўта юксак – 1000000:1 даражали контрастлик;
  • тезкор/ички хотира – 16/512 ГБ (базавий версия) ҳамда 32 ГБ/1ТБ (илғор версия);
  • Wi-Fi 6 интерфейси;
  • дактилоскопик сканер;
  • 2*2 микрофонлар тизими;
  • Thunderbolt 4, USB-C, USB-A3.2 Gen2, HDMI 2.1 интерфейслари ҳамда 3,5 мм.лик қулоқчин тирқиши.

ЎҚИНГ: Windows 11 ўрнатиш учун компьютер ёки ноутбукингизга қўйиладиган талаблар

Mi Notebook Pro X 15 ноутбуки DisplayHDR 500 True Black, SGS ҳамда TUV Rheinland стандартларига кўра сертификация олган.

Xiaomi аллақачон мазкур маҳсулоти учун ўз юртида олдиндан буюртма очган ва илк харидорларга уларни 9 июлдан етказиб беради. Базавий версиядаги Mi Notebook Pro X 15 нархи 7999 юань, илғор версияси учун эса 9999 юань миқдорида нарх белгиланган. Булар тегишлича тахминан 1239 ва 1549 АҚШ долларига тўғри келади.

Ўзбекистон ноутбук бозорига назар солишни истасангиз, 3—5 миллион сўм оралиғидаги ноутбуклар нархлари ҳамда 5—10 миллион сўм оралиғидаги ноутбуклар нархлари билан танишиб чиқишни тавсия этамиз. Шунингдек, ноутбукни очмасдан батареясини текшириш усуллари ҳам сизни қизиқтирса керак.

ЎҚИНГ: Ноутбук олмоқчимисиз? Сотувчи эмас, қуйидаги 5 тавсияга қулоқ тутинг

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!