Xiaomi энг зўр ва қиммат флагманини тайёрлади, лекин бу Mi 11 ҳам, Mi 11 Pro ҳам эмас!

  •   DiMaX
  •  3074
  •  17.12.2020 10:45

Xiaomi энг зўр ва қиммат флагманини тайёрлади, лекин бу Mi 11 ҳам, Mi 11 Pro ҳам эмас!

«Хитойча Apple» одатда ҳар йили Mi туркумида стандарт флагманини ҳамда у билан бирга Pro-версиясини тақдим этади. Бу галги – Snapdragon 888 процессорли Xiaomi Mi 11 ҳамда Mi 11 Pro моделларини у кейинги йилга ҳам қолдирмасдан, шу ойнинг сўнгида намойиш қилмоқчи.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 11 Pro илк суратда: дизайни Xiaomi Mi 11’дан мутлақо фарқли!

Лекин сўнгги маълумотларга қараганда, Xiaomi бу галги флагманлар туркумида иккита эмас, балки учта модел тайёрлабди! Уларнинг учинчиси Xiaomi Mi 11 Venti кодли номига эга бўлиб, бозорга Xiaomi Mi 11 Pro+ модели сифатида чиқарилади.

Digital Chat Station никли инсайдер хабар беришича, аппарат таъминоти жиҳатидан бу смартфоннинг бирорта ҳам нуқсони йўқ ва у бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг исталган флагмани билан бемалол беллаша олади. Xiaomi Mi 11 Pro+ дисплейида кадр янгиланиши 120 герцлик частотада бўлиб, тасвирни 2K+ форматида узатишга қодир.

Булардан ташқари, Xiaomi Mi 11 Pro+ модели 100 ваттлик тезкор қувватлаш ҳамда симсиз усулда тезкор зарядлаш технологиялари билан бойитилган. Шунга яраша, мазкур флагман компаниянинг юбилей суперфлагмани – Xiaomi Mi 10 Ultra қурилмасидан қимматроқ бўлиб чиқади.

ЎҚИНГ: Poco M3'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишинг