Xiaomi эртага қайси смартфонини кўрсатмоқчи?!

Xiaomi эртага қайси смартфонини кўрсатмоқчи?!

Одатда Xiaomi бирор янги смартфонни тақдим этмоқчи бўлса, бу ишни узоқ вақт давомида тайёрланиб, шов-шувлар кўтариб, барчани нигоҳини ўзига қаратганидан кейингина қилади. Компания бош директори Лей Цзунь шунчаки Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали эртага янги смартфон тақдимоти бўлиши айтиб ўтди. Бу албатта ажабланарли ҳолат.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Mi CC9 смартфони илк «жонли» суратда!

Завтра Xiaomi представит новые смартфоны

Айнан қандай янги моделлар намойиш қилиниши ҳозирча ноаниқ. Фақат иккита тахмин мавжуд: бу ёки янги CC9 ва CC9e селфи-смартфонлари, ёки бўлмасам Meitu билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган, “жажжи фаришта” номи билан аталувчи аёллар учун мўлжалланган биринчи смартфон бўлиши мумкин. Ушбу смартфон қуйидагича кўринишга эга бўлиши кутилмоқда:

Катта эҳтимол билан бу CC9 ва CC9e бўлса керак – улар Хитойда аллақачон сертификатланган. Ушбу ўрта сегментдаги қурилмаларга Qualcomm Snapdragon 700 сериясидаги процессорлардан бири ўрнатилади Шунингдек, смартфонлар 32 мегапикселлик селфи-камерага эга бўлиши кутилмоқда. Қани кўрамиз, қайси тахминимиз ўзини оқлар экан. Барча тафсилотларни биз билан кузатишда давом этинг!

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг тешик экранли илк смартфони – Mi CC9e хусусиятлари билан танишамиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!