Xiaomi флагманларини икки баробар арзонроққа сотиб олинг

Xiaomi флагманларини икки баробар арзонроққа сотиб олинг

Xiaomi компанияси янги акцияни эълон қилди. Унда компания флагман смартфонларининг нархини икки баробарга камайтиришни режалаштирган. 

Акция 11 ноябрь куни бошланади. Унда 11 та смартфон модели иштирок этади ва уларнинг барчаси юқори даражали флагман смартфонлар ҳисобланади. Улар орасида Mi 11, Mi 11 Pro, Mi 11 Ultra, Mi 10S, Mi Mix 4, Redmi K40, Redmi K40 Pro смартфонлари бор. 

Албатта, ҳамма ҳам ушбу имкониятдан фойдалана олмайди. Ушбу моделларнинг саҳифасидаги «Сотиб олиш» тугмасини босган биринчи 100 киши смартфонни 50% чегирма билан сотиб олишлари мумкин.  Масалан, 780 долларлик 8/128ГБ хотирага эга бўлган Mi Mix 4 қурилмасини 390 эвазига сотиб олишнинг имкони мавжуд. 

ЎҚИНГ: Xiaomi 12 ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!