Xiaomi фойдалнувчилари буни анчадан бери орзу қилишар эди!

Xiaomi фойдалнувчилари буни анчадан бери орзу қилишар эди!

Xiaomi смартфонлари учун MIUI 14 янгилашининг чиқарилиш санаси яқинлашиб қолди, шу билан бирга, унинг хусусиятлари ҳақида маълумотлар ҳам интернетда кенг тарқалмоқда. Сўнгги миш-мишларга кўра, компания MIUI 14 билан ўз фойдаланувчилари орзиқиб кутган ўзгаришни беради.

Фото: Mydrivers.com

 

Маълум бўлишича, MIUI 14'да телефондаги барча рекламалар ўчирилади. Гарчи Интернетда рекламаларни ўчиришнинг турли хил йўллари бўлсада, ҳамма ҳам улардан фойдалана олмайди. MIUI 14 билан эса уларга ҳожат ҳам қолмайди. Қолаверса, ушбу версия bloatware – тизимга ички ўрнатилган ва ўчириб бўлмайдиган иловаларсиз келади. Албатта, янги версия булардан бошқа об-ҳаво, календар, соат иловалари яхшиланиши ва бошқа ўзгаришларни ҳам ўз ичига олади.

MIUI 14 янгиланиши ноябр ойи охирлари ёки декабр ойи бошларида Xiaomi 13 смартфонлари билан чиқарилиши кутилмоқда.