Xiaomi’га қарши кураш: Samsung энди 118 доллардан бошланувчи Galaxy A смартфонларини чиқаряпти!

  •   DiMaX
  •  4718
  •  06.02.2019 18:11

Xiaomi’га қарши кураш: Samsung энди 118 доллардан бошланувчи Galaxy A смартфонларини чиқаряпти!

Samsung айнан арзончи смартфонсозлардан бозордаги ўз улушини тортиб олиш учун ҳамёнбоп Galaxy M туркумини жорий этганди. Бу сериядаги иккита смартфон ўтган ойнинг охирида намойиш этилиб, куни кеча бозорга чиққан ва нархлари билан таништирганмиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi компанияси Redmi Note 7 рекламасида Galaxy M10 ва M20’ни масхара қилди

MySmartPrice ресурсига кўра, ҳамёнбоп смартфонлар бозорида Samsung бу билан чекланиб қолмоқчи эмас. Бу компания ўрта нархли саналган туркумда ҳам арзон моделларда смартфонлар чиқаришни режалаштирган.

Хабарга кўра, Samsung Galaxy A10, A20 ҳамда A30 моделлари Xiaomi ва бошқа хитойлик ишлаб чиқарувчиларнинг ҳамёнбоп смартфонларига тўғридан-тўғри рақиб бўлади. Янги моделларнинг техник жиҳатлари ҳам куни кеча сотила бошлаган Galaxy M10 ва M20 сингари паст бўлмайди. Galaxy A туркуми смартфонлари аккумуляторлари ҳам камида 4000 мА/соатлик бўлиши айтилмоқда.

Ҳозирча бу маълумотлар Samsung томонидан расман тасдиқланмаган эса-да, MySmartPrice аллақачон ушбу моделларнинг айрим хусусиятлари ва ҳатто нархигача эълон қилган. Жумладан, Galaxy A10 нархи 118 доллардан бошланади, бу эса Galaxy M10 смартфонидан атиги 7 долларга қиммат!

ЎҚИНГ: Galaxy A10 дактилоскопли экранга эга илк Samsung смартфони бўлиши мумкин

Янги туркум девайсларида бир хил – Exynos 7885 процессори қўлланади, улар тезкор хотира ҳажмига кўра ўзаро фарқланади. Galaxy A10 русумли қурилма 2 гигабайтлик, Galaxy A20 модели 3 гигабайтлик бўлса, Galaxy A30 гаджетига 4 гигабайтлик «оперативка» қўйилади. Уларнинг барчаси One UI график қобиғи остидаги Android 9 Pie операцион тизим талқини билан таъминланади.

Хабарга кўра, Galaxy A10, A20 ва A30 смартфонлари мартнинг охирида ёки апрелнинг бошида тақдим этилиши кутилаётир. Агарда уларнинг хусусиятлари юқорида келтирилганидек бўлса, Samsung чиндан ҳам хитойлик арзончи смартфонсозларга қарши жиддий кураша олади.

Дарвоқе, Terashop.uz интернет-дўконимиздан айрим Samsung смартфонларини 949 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш, Xiaomi смартфонларини эса 819 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Арзон смартфонлар қироли энди Xiaomi эмас – 95 долларлик Realme C1’ни қарши олинг! (+«жонли» видео)