Xiaomi ҳали чиқмаган Snapdragon 875 базасида аллақачон Mi 11 ҳамда Redmi K40 смартфонларини тайёрлаяпти!

  •   DiMaX
  •  404
  •  16.09.2020 11:10

Xiaomi ҳали чиқмаган Snapdragon 875 базасида аллақачон Mi 11 ҳамда Redmi K40 смартфонларини тайёрлаяпти!

Qualcomm компаниясининг навбатдаги флагман чипсети – Snapdragon 875 ҳақидаги айрим маълумотлар май ойининг бошидаёқ чиққан эди. Ҳозирда эса Android-қурилмалар учун энг кучли процессор Snapdragon 865+ бўлиб турибди.

ЎҚИНГ: AnTuTu энг кучли мобил процессорлар рейтингини чиқарди

Snapdragon 875 ҳали расман намойиш этилганича йўқ, аммо Xiaomi компаниясининг вице-президенти ҳамда Redmi бренди етакчиси Лу Вейбинг (Lu Weibing) эса аллақачон компания унинг базасида ишловчи смартфон тайёрлаётганини айтди. Аниқроғи, Weibo ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида у фанатлардан: «5 нанометрлик чипсетли янги флагманлар чиқишига тайёрмисиз?» деб сўраган.

Шундан келиб чиқадиган бўлсак, компаниянинг Xiaomi Mi 11 ҳамда Redmi K40 смартфонлари 5 нанометрлик Snapdragon 875 процессорига таянади.

Америкалик чипсоз мазкур флагман процессорини октябрда тақдим этиши кутилмоқда. Мазкур чипсет базасидаги биринчи смартфонларни эса, анъанага кўра, Xiaomi ҳамда Samsung компаниялари чиқаради.

Дарвоқе, Qualcomm бу чипсетини Samsung билан ҳамкорликда, яъни унинг фабрикаларида ишлаб чиқаряпти. Жанубий кореялик техногигант аллақачон EUV-литография технологияси бўйича Snapdragon 875 процессорини оммавий тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: Redmi 9i тақдим этилди: MIUI 12, катта хотира, кучли аккумулятор ва арзон нарх!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!