Xiaomi ҳали тақдим этилмаган Mi 10T’ларни аллақачон ўз дўконига ҳам чиқарди!

  •   DiMaX
  •  741
  •  22.09.2020 08:54

Xiaomi ҳали тақдим этилмаган Mi 10T’ларни аллақачон ўз дўконига ҳам чиқарди!

«Хитойча Apple» аллақачон Xiaomi Mi 10T, Mi 10T Lite ҳамда Mi 10T Pro смартфонларини тайёрлаган ва биз булардан энг зўрининг «жонли» суратларини эълон қилганмиз. Мазкур учликнинг «кенжа»си куни кеча АҚШнинг нуфузли FCC ташкилотида сертификациядан ўтган. Аввалроқ эса...

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10T ҳамда Mi 10T Pro тақдим этилмай туриб дўконга чиқди: нарх ва хусусиятлари

Янги туркумнинг иккита вакили олдин Amazon сайтига чиққан бўлса, энди улар Xiaomi’нинг ўз офлайн дўконларида ҳам пайдо бўла бошлади. Қуйидаги баннер Таиланддаги расмий Xiaomi Mi Store дўконларидан бирида суратга олинган:

Кўриб турганингиздек, баннерда смартфонни турли ракурсларда кўрсатишган ва суратга қараб, Xiaomi Mi 10T туркумининг дизайнига баҳо бериш мумкин. Баннерда тай тилида ёзилган слоганга кўра, мазкур моделлар сифатли дисплейга ва юқори автономликка эга бўлган самарадор камерофон сифатида тарғиб этилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари ҳали MIUI 12’га янгиланиб улгурмасидан, MIUI 13 скриншотлари тарқалди!

Янги туркумнинг энг зўри – Xiaomi Mi 10T Pro моделининг тахминий техник хусусиятлари қуйидагича: Snapdragon 865 процессори; 144 герц частотали 6,67 дюймлик AMOLED-дисплей; 8 ГБ тезкор ҳамда 128/256 ГБ ички хотира; асосий датчиги 108 МПлик квадрокамера ва 5000 мА/соатлик аккумулятор.

Стандарт версиядаги Xiaomi Mi 10T модели ҳам худди шу чипсет базасида ишласа-да, тезкор хотирасининг ҳажми 6 гигабайтгача бўлишини айтишмоқда. Яна бир муҳим фарқи – унинг бош камерасида асосий сенсор сифатида бироз пастроқ – 64 мегапикселлик модул қўлланмоқда.

Инсайдерлар берган сўнгги маълумотларга қараганда, Xiaomi Mi 10T смартфони 549 еврога баҳоланади; унинг Pro-версияси учун эса 699 евро миқдорида нарх белгиланади.

ЎҚИНГ: Redmi битта флагманини нақ 110 долларга арзонлаштириб, яна бирини MIUI 12’гача янгилаяпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!