Xiaomi ҳали тақдим этилмаган Redmi X’нинг «жонли» суратларини тарқатди!

  •   DiMaX
  •  1917
  •  08.01.2019 10:22

Xiaomi ҳали тақдим этилмаган Redmi X’нинг «жонли» суратларини тарқатди!

Яқинда Redmi брендини алоҳида ажратишини эълон қилган Xiaomi компанияси 10 январга тақдимот белгилаганидан хабарингиз бор. Унда бош камераси 48 мегапикселлик датчикка эга бўлган смартфон тақдим этилади.

ЎҚИНГ: 48 МПлик камерали Redmi Pro 2 – «тешик» экранли энг арзон смартфон ҳам тайёр! («жонли» расмлар)

Буни қарангки, Xiaomi компанияси раҳбари Лэй Цзюнь (Lei Jun) ҳали расман намойиш этилмаган шу телефоннинг расмларини Weibo ижтимоий тармоғидаги ўз аккаунти орқали ошкор этди! Тасвирларга ёзган изоҳига қараганда, булар рендерлар эмас, балки ҳақиқий смартфоннинг «жонли» суратларидир.

Манбаларнинг ёзишича, Хитойнинг йирик онлайн савдо майдончаси – JD.com сайтида ҳам Redmi X деб номланган янги смартфон пайдо бўлган. Лекин бу модел бозорга Redmi Note 7 номи билан чиқарилиши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: «ЖОНЛИ» ВИДЕО: Xiaomi тақдим этилмаган Redmi Note 7’ни улоқтириб-тепкилаб синаб кўрсатди!

Қандай номланишидан қатъи назар, Redmi брендининг ушбу флагмани қўшалоқ бош камерага эга ва унинг асосий датчиги 48 мегапикселлик сенсор ҳисобланади. Шунингдек, мазкур смартфон градиент тусли корпусда ҳам таклиф этилади.

Демак, Xiaomi икки кундан сўнг мазкур смартфонини расман намойиш этади, унгача ҳам янгиликлардан бохабар бўлиб туриш учун бизни кузатишда давом этинг!

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi 7 ҳамёнбоп смартфони «жонли» суратлари билан TENAA’га чиқди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!