Xiaomi ҳали тақдим этмаган Redmi Note 8T аллақачон сотувга чиқди – нарх ва жиҳатлари билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  3871
  •  26.10.2019 10:46

Xiaomi ҳали тақдим этмаган Redmi Note 8T аллақачон сотувга чиқди – нарх ва жиҳатлари билан танишинг!

«Хитойча Apple»нинг яқинда намойиш қилинган смартфонлари – Redmi Note 8 ва Redmi Note 8 Pro моделлари аллақачон Terashop.uz интернет-дўконимизда ҳам сотилмоқда. Компания эса бу орада ушбу туркумда яна бир – Redmi Note 8T моделини тақдимотга тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: Redmi раҳбари: «Бу смартфон бозорда «портлаш» қилади!»

Аслини олганда, бу модел – Redmi Note 8’нинг деярли ўзи бўлади, фақат уни контактсиз тўловлар учун NFC модули билан бойитишган, холос. Redmi Note 8T расмий намойиши тез орада бўлиб ўтиши керак, аммо онлайн савдо майдончаларидан бири аллақачон уни савдога қўйди!

Онлайн дўкондаги маълумотларга кўра, Redmi Note 8T тезкор хотираси 4 ва 6, ички хотираси 64 ва 128 гигабайтлик вариантларда чиқиши айтилган, аммо сотувга фақат фақат 4/64 ҳамда 4/128 гигабайтлик (иккинчиси 25 долларга қиммат) версиялари қўйилган.

ЎҚИНГ: Redmi арзон смартфонларининг аввал айтилмаган бир сири очилди

Redmi Note 8T смартфонининг тезкор хотираси 4, доимий хотираси эса 64 гигабайтлик вариантига 199 доллар нарх белгиланган. Айтиш керакки, айни шу интернет-дўконнинг ўзида айнан шундай модификациядаги Redmi Note 8 ҳам худди шу нархда – 199 доллардан сотилмоқда. Хўп, модомики Xiaomi янги смартфонида NFC қўллаб-қувватлови учун қўшимча ҳақ сўрамаётган экан, унда нега бу чипни бошиданоқ Redmi Note 8 моделига ўрнатиб қўяқолмаган?

Шу билан бирга, интернет-дўкон Redmi Note 8T техник хусусиятларини ҳам баён этган. Унинг 6.3 дюймлик дисплейи FHD+ форматида бўлиб, томонлари ўзаро 19.5:9 нисбатида. Қурилманинг «электрон юраги» – саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 665 процессори бўлиб, у Adreno 610 график чипини ҳам ўз ичига олган.

Смартфоннинг 48+8+2+2 мегепикселлик тўрт модулли камераси сунъий интеллект билан таъминланган. Экраннинг томчисимон кемтигига жойланган олд камера эса 13 мегапикселлик сенсорга эга. Бармоқ изи сканери орқа панелига ўрнатилган.

Redmi Note 8T аккумулятори 4000 мА/соатлик бўлиб, USB-C орқали 18 ваттлик технология бўйича тезкор қувватлана олади. Смартфонга Android 9 Pie базасидаги MIUI 10 прошивкаси ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Сиз қизиққан смартфонга MIUI 11 келди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!