Xiaomi ҳам энди қора рўйхатда: унинг бошига Huawei’нинг куни тушяптими?

  •   DiMaX
  •  1320
  •  15.01.2021 11:44

Xiaomi ҳам энди қора рўйхатда: унинг бошига Huawei’нинг куни тушяптими?

АҚШ президенти Дональд Трамп кетиш олдидан санкция қўлланувчи Хитой компаниялари рўйхатига тўлдириш киритди. Қора рўйхатга яна тўққизта компания киритилган ва улар орасида тез ривожланиб келаётган Xiaomi ҳам бор.

ЎҚИНГ: Xiaomi’ни энди тўхтатиб бўлмайди: узоқ кутилган Mi Mix 4 ҳамда Mi Note 11, яна MIUI 13 ҳам расмий сайтда «қўлга тушди»!

Қўшма штатлар ҳукумати ушбу ҳужжат билан америкалик инвесторларнинг ушбу компаниялардан улуш сотиб олишларини ва уларга сармоя киритишларини тақиқлади. Мазкур тақиқ 2021 йилнинг 11 ноябридан кучга киради, унгача эса инвесторлар ўз акцияларини сотиб юборишлари керак бўлади.

АҚШ ҳукумати бу борада 1999 йилги қонунга асосланади; унга кўра, Мудофаа вазирлиги Хитой ҳарбийлари билан боғлиқ бўлган компаниялар рўйхатини тузиши лозим. Лекин америкаликлар ҳозиргача Xiaomi компаниясининг ҳарбийларга тегишли эканлигини ёки улар томонидан бошқарилишини тасдиқловчи бирор факт эълон қилишмаган.

Хитой билан орадаги савдо уруши вақтинча тинчиган бир паллада шундай қарор чиқарилиши ғалати. Лекин вазият худди 2019 йили Huawei билан бўлган ҳолатдагига ўхшаб кетяпти. Хитойлик техногигантни ўшанда телекоммуникация жиҳозлари орқали америкаликларни кузатишда айблашган эди, кейин эса ҳозиргача тобора кучли санкциялар қўллаб келишмоқда. Лекин кузатувчилар фикрича, Xiaomi масаласида иш фақат акцияларга эгалик қилишни тақиқлаш билан чекланиши мумкин.

ЎҚИНГ: Redmi K40 тақдимотини расман эълон қилган Xiaomi унинг нархи билан қўрқитяпти

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!