Xiaomi ҳам нархларни оширмоқда, ҳозирча фақат битта мамлакатда...

  •   DiMaX
  •  2213
  •  12.11.2018 16:58

Xiaomi ҳам нархларни оширмоқда, ҳозирча фақат битта мамлакатда...

Ўтган ҳафта Oppo компанияси Ҳиндистондаги Realme арзон смартфонларининг нархини оширишини маълум қилганди. Энди Xiaomi’нинг бу мамлакатдаги бошқарувчи директори Ману Кумар Жейн (Manu Kumar Jain) хабар қилишича, «хитойча Apple» маҳсулотлари ҳам қимматлашади.

ЎҚИНГ: Арзон смартфонлар қироли энди Xiaomi эмас – 95 долларлик Realme C1’ни қарши олинг! (+«жонли» видео)

Ману Кумар Жейн нархлар оширилишига асосий сабаби сифатида миллий валюта курсининг пасайганини кўрсатар экан, Xiaomi бу қимматлашувдан кўпроқ фойда кўришни кўзламаганини алоҳида таъкидлади. Шунчаки, ишлаб чиқаришга кетадиган ресурслар қимматлаган ва компания буни товарларининг нархини ошириш эвазига қоплаши керак.

– Жорий йилнинг бошидан буён ҳинд рупийси АҚШ долларига нисбатан 15 фоизга қадрсизланди, натижада бизнинг чиқимларимиз сезиларли даражада ошди. Шу боисдан биз нархларни тўғрилаймиз. Биз ҳамиша адолатли нархлар белгилашга ҳаракат қиламиз! – дейди Ману Кумар Жейн.

ЎҚИНГ: Samsung, Apple, Xiaomi ва Huawei ҳар бир смартфондан қанча соф даромад кўради?

Xiaomi ҳозирча Redmi 6 ва Redmi 6A смартфонлари, Mi LED TV 4C Pro 32 ҳамда Mi LED TV 4A Pro 49 телевизорлари, шунингдек Mi Powerbank 2i портатив аккумуляторларининг нархларини оширди. Иқтисодиёти заиф бўлган бошқа мамлакатларда ҳам яқин орада шунга ўхшаш вазият бўлишини тахмин қилиш мумкин.

Гарчи Xiaomi Redmi 6 ҳамда Redmi 6A смартфонлари «Made for India by Indians» – «Ҳиндистон учун ҳиндлар томонидан ишланган» слогани остида реклама қилинса-да, уларда четдан келтириладиган бутловчи қисмлар кўп. Рупийнинг қадрсизланиши сабабли импорт қисмлар нархи ошиб, бу ҳол смартфонлар таннархига ҳам таъсир этаётир.

Ўзбекистонда эса Xiaomi смартфонларини 839 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 7 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.