Xiaomi ҳам Snapdragon 865 Plus чипли флагмани тақдимотини расман эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  505
  •  27.07.2020 14:10

Xiaomi ҳам Snapdragon 865 Plus чипли флагмани тақдимотини расман эълон қилди!

Qualcomm компанияси 8 июль куни тақдим этган флагман – Snapdragon 865+ процессори базасида дастлабки учта смартфон тақдим қилинди. Булардан бири Galaxy Z Flip 5G букламафони бўлса, иккитаси ўйинбоп – Legion Duel ҳамда ROG Phone 3 моделларидир. Булардан ташқари...

ЎҚИНГ: AnTuTu’да тахт талашаётган икки флагманнинг янги рақиби – Red Magic 5S ҳам тайёр!

Энди эса Xiaomi корпорацияси ҳам ушбу энг илғор Android-процессор базасидаги илк смартфонини эълон қилди. Бу – ўйинбоп маҳсулотларга ихтисослашган брендга мансуб Black Shark 3S флагманидир.

Xiaomi эълон қилган қуйидаги постерга кўра, Black Shark 3S геймерофонини 31 июль куни Хитойда, маҳаллий вақт билан соат 15:00 да бошланувчи тадбирда намойиш қилишади.

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi компаниясининг ўйинбоп қурилмаларга ихтисослашган суббренди шу йилнинг 3 март куни Black Shark 3 ҳамда янада илғор Black Shark 3 Pro геймерофонларини тақдим этган эди. Энди эса Black Shark 3S модели уларнинг яхшиланган версияси бўлиб, бошқа компанияларнинг ўйинбоп смартфонлари билан рақобатга киришади.

Xiaomi Black Shark 3S геймерофони Qualcomm Snapdragon 865 Plus процессоридан ташқари 120 герцлик частотада янгиланувчи AMOLED-дисплейга ҳамда 500-650 АҚШ доллари атрофидаги нархга эга бўлишини айтишмоқда.

ЎҚИНГ: Redmi флагмани ҳатто iPhone 11 Pro Max, Galaxy S20+ ва OnePlus 8 Pro’ларни маҳв этиб, кучли ўнталикка кирди! (+видео)