Xiaomi ҳам умуман тугмачасиз, тағин экранининг тўрт қиррасиям қайрилма смартфон тайёрлаяпти! (+суратлар)

  •   DiMaX
  •  2897
  •  09.02.2019 10:56

Xiaomi ҳам умуман тугмачасиз, тағин экранининг тўрт қиррасиям қайрилма смартфон тайёрлаяпти! (+суратлар)

Samsung Galaxy S туркумидаги кейинги авлод флагманларнинг экранлари илк бор икки ёнидан қайрилиб, «EDGE» дизайнига эга бўлган. Xiaomi эса бу йўналишда ундан ҳам бир қадам илгарилади – экрани тўрт томониям қайрилган, умуман ромсиз смартфон патентлади!

ЎҚИНГ: Galaxy M20’нинг AnTuTu’даги кўрсаткичи боис Xiaomi яна Samsung’ни калака қилди

Xiaomi компанияси ўзининг навбатдаги ишланмаси учун Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотидан патент олди. Унда акс эттирилган смартфоннинг ҳар тўрт томони букилган, тағин бирорта ҳам тугмачаси йўқ!

Айтиш керакки, яқиндагина умуман тугмачаси ҳам, тирқиши ҳам бўлмаган Vivo Apex 2019 ҳамда Meizu Zero смартфонлари тақдим этилган. Xiaomi’нинг тайёрлаётган модели ҳам уларга яқин, фақат пастида тирқиши – USB Type-C порти мавжуд.

ЎҚИНГ: Тугмачасиз ва тирқишсиз илк смартфон – Meizu Zero сотувга чиқди, нархи эса қўрққулик!

LetsGoDigital ресурси эса патентда мавжуд чизма ва тавсифлардан фойдаланиб, Xiaomi’нинг ушбу смартфони рендер суратларини тайёрлади. Тасвирларда акс этган смартфоннинг асосий камераси қўшалоқ бўлиб, ёнма-ён жойлашган, бу эса Xiaomi’нинг навбатдаги смартфонларидан бири Mi 6 флагмани дизайнида бўлиши ҳақидаги маълумотга тўғри келади.

Олд камера кўринмаётганига қараганда, ё уни «тирқиш»сиз экран остига жойлашади, ёки корпусининг ўзи энг зарарли смартфонлардан ҳисобланган Mi Mix 3 каби слайдер тарзида бўлади.

Ушбу гаджетнинг қачон тақдим этилиши номаълум, аммо компаниянинг айрим смартфонларини 819 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони бор. «Ёнғоқчақар» Redmi Note 7 моделини эса ҳозирча фақат AliExpress’дан буюртма орқали сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Terashop.uz’да «Баҳорий кайфият» акцияси!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.