Xiaomi ҳамкори терган илк Samsung смартфони – Galaxy A6s тақдим этилди!

  •   DiMaX
  •  1509
  •  25.10.2018 11:03

Xiaomi ҳамкори терган илк Samsung смартфони – Galaxy A6s тақдим этилди!

Samsung компанияси 24 октябрь куни Хитойда ўзининг иккита – Galaxy A9s ҳамда Galaxy A6s русумли телефонларини расман намойиш қилди. Булардан биринчиси аввалроқ Galaxy A9 номи остида тақдим этилган, тўртта объективли камерага эга дунёдаги илк смартфондир.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, тўрт модулли камерага эга илк смартфон – Samsung Galaxy A9 тақдим этилди!

Samsung Galaxy A6s модели эса илк бор намойиш этилди ва ўзига хослиги билан ажралиб туради. Бу – жанубий кореялик техногигантнинг Хитойдаги арзон смартфонлар бозорини забт этиш учун айнан «Осмон ости салтанати»да ишлаб чиққан илк қурилмасидир.

Эсингизда бўлса, бу борадаги илк маълумотлар сентябрь ойида пайдо бўлган эди. Яъни, Xiaomi корпорациясининг смартфонларини териб берувчи Wintech компанияси энди Samsung буюртмасига кўра ҳам смартфонлар тайёрлаши айтилган эди.

Хуллас, шу гаплар рост бўлиб чиқди ва Galaxy A6s модели Samsung компанияси ўз фабрикаларидан ташқарида буюртма асосида тайёрлаган «биринчи қалдирғоч» бўлди. Смартфон ишлаб чиқаришда бундай ёндашув унинг таннархи бирмунча арзон бўлишига олиб келади ва Хитой бозорида рақобатбардошликни оширади.

ЎҚИНГ: Samsung Хитойга ҳужумга ўтди: 14 та янги моделда смартфон, яна Xiaomi ҳамкорининг заводида!

Шундай қилиб, Samsung Galaxy A6s – анчагина оддий ва унча қиммат бўлмаган смартфон. Унинг корпуси ўлчамлари 156,14х76,4х8,39 миллиметрлик; диагоналига 6 дюймлик экрани эса 2160х1080 пикселлидир. Қўшалоқ асосий камераси 12 ва 2 мегапикселлик, селфи-камера эса 5 мегапикселлик датчикларни ўз ичига олган.

Смартфоннинг иш самарадорлиги учун якка кристалли Snapdragon 660 процессори ҳамда 6 гигабайтлик тезкор хотира масъул. Galaxy A6s икки хил – 64 ҳамда 128 гигабайтлик доимий хотира билан чиқарилади, аккумулятор ток сиғими бўлса 3200 мА/соатлик. Қурилма Android 8.1 Oreo талқинидаги операцион тизим бошқаруви остида ишлайди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A9S ва Galaxy A6S смартфонлари ҳақида қизиқарли маълумотлар

Samsung Galaxy A6s моделининг 64 гигабайтлик ички хотирага эга талқини учун 260 доллар, 128 гигабайтлиги учун эса 320 доллар нарх белгиланган. Бу смартфон сал градиент эффекти берилган қизил, кўк ва қора корпусларда таклиф этилади. Унинг савдоси 1 ноябрдан бошланади ва фақатгина Хитойда сотилади.

Глобал савдога чиққан турли моделлардаги Samsung смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан қулай нархларда олиш имконияти мавжуд. Бунда уйингиз ёки офисингиздан чиқмасдан туриб онлайн буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш, ҳақини товар қўлингизга текканидан кейин тўлашингиз мумкинлиги каби имкониятлар сизга ҳам маъқул келади.

ЎҚИНГ: 650 000 сўмдан бошланган Samsung смартфонларини Terashop.uz’дан олинг – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади! (2018 йил 8 октябрь)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!