Xiaomi ҳақиқатан симсиз – ҳаво орқали ток узатувчи қувватлагич тақдим этди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1711
  •  30.01.2021 08:48

Xiaomi ҳақиқатан симсиз – ҳаво орқали ток узатувчи қувватлагич тақдим этди! (+видео)

Ишлаб чиқарувчилар смартфон билан тўғридан-тўғри алоқа қиладиган магнит ғалтакларга тегиб турган қурилмани симсиз қувватлантиргич деб аташга ўрганган — уни махсус майдончага жойлаштириш керак. Xiaomi компанияси эса узоқ масофадан туриб ишлай оладиган ҳақиқий симсиз қувватлантиргични тақдим этди, дея хабар беради Daryo нашри.

ЎҚИНГ: Xiaomi беш дақиқада 350 мингта Mi 11 сотди

Компания ҳозирча Mi Air Charge номини олган технологияга оид батафсил маълумотларни улашмаган, бироқ унинг ишлаш принципи ҳақида тушунтириш берган. Бунинг учун хонага яқин атрофдаги қурилмага ҳаво орқали зарядларни узатишга қодир кичик қувватлантириш станциясини ўрнатиш керак бўлади. Бу орқали смартфонни қувватлантириш ва бир вақтда уни ишлатиш ҳам мумкин.

Технологиянинг ишлаш схемаси қуйидагича: станцияда хонадаги қурилма жойини аниқлайдиган антенналар жамланмаси мавжуд, бошқа бир антенналар жамланмаси эса сигнални миллиметрли диапазонда узатади ва смартфон батареясидаги тўғрилагич уни электр энергиясига айлантиради.

ЎҚИНГ: Атиги 7 долларлик бу розетка исталган жиҳозни «ақлли» қилади!

Станция 5 ваттли қувват орқали бир вақтнинг ўзида бир нечта қурилмани зарядлай олади. Бироқ у барча смартфонларда ишламайди — компания ҳозирча бу турдаги қувватлантириш усули фақат Xiaomi Mi 11 флагманида ишлашини ваъда қилмоқда. Демак, 8 февралда тақдим этилиши кутилаётган янада илғор – Xiaomi Mi 11 Pro версиясида ҳам бу технология бўлади.

 

Келажакда технология компаниянинг бошқа қурилмалари билан ҳам ишлаши керак: смартфонлар, соатлар, колонкалар, лампалар ва бошқа техникалар. Xiaomi ҳозирча қувватлантириш станцияси қанча туриши ва савдоларга қачон чиқишига ҳам аниқлик киритмаган.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонларига глобал MIUI 12.5 тақдимоти эълон қилинди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!