Xiaomi ҳайратомуз рекорд ўрнатди

Xiaomi ҳайратомуз рекорд ўрнатди

Xiaomi компанияси – бу 21-асрнинг ноёб бизнес топилмаларидан биридир. Бир қанча техника ва технологиялар, маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиси бўлган мазкур бренд номи жаҳон бўйлаб тобора тезкор тарқалмоқда. Смартфонлар, спорт браслетлари, телевизор, электр транспорт, теле-приставка, планшет, ноутбук, "ақлли соат" ва бошқа маҳсулотлари сифат борасида номи чиққан рақибларники билан беллашса, нарх борасида уларни мағлуб қилади. Куни кеча Xiaomi қайд этган ажойиб рекорд тўғрисида маълум қилинди. Айни пайтда у Хитойдаги энг йирик интернет-компаниялар ўнлигидан жой олган.

30 июль куни China Internet Society ташкилоти ҳамда Хитойнинг Ишлаб чиқариш ва ахборотлаштириш вазирлиги Хитой ҳудудидаги энг йирик, шунингдек рақамли даврда мамлакат иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшаётган, катта даромад келтираётган IT-компаниялар рейтингини эълон қилди. Бу йўналишда биринчи ўринда Alibaba компанияси турибди. Агар ушбу бренднинг фойдаси иккинчи ўринда турган Tencent компаниясининг фойдаси билан бирлаштирилса, улар биргаликда рақамли иқтисодиёт кўрган фойданинг 25% қисмига эгалик қилишади.

Xiaomi эса бу борада ўнинчи ўринда турибди. Бироқ, унинг эришга натижаси диққатга сазовор. Гап шундаки, Хитой каби улкан давлатда муваффақиятга эришиш ҳамда кучли IT компаниялар сафига қўшилиш учун унга бор-йўғи 2 йил керак бўлди. Ўсиш суръати жуда юқори бўлган бренд номи нафақат Хитой, балки жаҳоннинг ривожланган давлатларини ҳам "забт этди". Хитой аҳолисининг ҳар ўн нафаридан биттаси Xiaomi ишлаб чиқарган смартфондан фойдаланади.

2019 – 2020 йилларда бу бренднинг рейтингдаги ўрни янада кўтарилиши тахмин қилинмоқда.

Натижаларга кўра, Хитойдаги IT-компаниялар 2018 йилнинг иккинчи чорагида аввалги йилга нисбатан 50,6% кўпроқ маблағ ишлаб топганлар. Бунинг натижасида эса улар $253 млрд доллар даромад қилдилар, бунинг бир қисми эса Хитой бюджетига тушди. Компанияларнинг умумий операцион фойдаси 82,6% га ошиб, 40 млрд долларни ташкил қилмоқда.

Рақамли иқтисодиётда етакчи 10 та йирик компанияларнинг зарарга нисбатан фойдаси 40 фоиздан ошиқни ташкил қилади. Қуйида ана шу йирик компаниялар билан танишинг: Alibaba, Tencent, Baidu, Jingdong, NetEase, Sina, Sohu, Meituan Comments, Sanliu ҳамда Xiaomi.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.