Xiaomi ҳозир ҳам оммабоп бўлган учта эски флагманини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  1132
  •  21.06.2021 12:05

Xiaomi ҳозир ҳам оммабоп бўлган учта эски флагманини эълон қилди

18 июнь куни бўлиб ўтган онлайн дўконлардаги арзон сотиш якунларига бағишланган тадбирда Xiaomi корпорацияси бош директори Лэй Цзюнь (Lei Jun) яна бир қизиқ маълумотни эълон қилди. Яъни, эски русумда бўлса-да, компания мухлислари ҳануз ишлатаётган учта флагман смартфонни айтиб мақтанди.

ЎҚИНГ: Xiaomi тарихидаги энг зўр учта смартфон (компания раҳбари наздида)

Аввало, ишлаб чиқарувчининг 2017 йилги етакчи смартфони – Xiaomi Mi 6 шаънига кўп мақтовлар айтилди. Сотувлар ҳажмига кўра энг муваффақиятли флагман бўлган ушбу моделдаги қурилмадан ҳозир ҳам 2,15 миллион киши фаол фойдаланиб келаётган экан!

Ушбу рақамларни келтирар экан, Лэй Цзюнь бу смартфоннинг ютуғини «мўъжизавий» деди.

ЎҚИНГ: Унча-мунчага ўз нархини йўқотмайдиган ўнта смартфон

Қолган икки смартфон эса ундан ҳам эски – нақ тўққиз йил аввал чиққан Xiaomi Mi 2 ҳамда Mi 2S моделларидир. Булардан биринчиси 2012 йилдаёқ 10 миллионта сотилиб, 1992-2016 йиллардаги энг харидоргир телефонлар рейтингига кирган эди.

Расмий маълумотларга кўра, Xiaomi Mi 2 ва Mi 2S девайсларидан ҳозир Хитойнинг ўзидагина 184 минг киши фойдаланмоқда. Ўз юртидан ташқари, ушбу собиқ флагманлардан яна бир неча мингтаси Ҳиндистонда ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида ҳам ҳозир фаол қўлланмоқда.

ЎҚИНГ: Компаниялар “имзоси”га айланган муваффақиятли мобиль телефонлар

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!