Xiaomi ҳозиргина 8-авлод чипига эга Mi Notebook Pro'ни тақдим қилди

Xiaomi ҳозиргина 8-авлод чипига эга Mi Notebook Pro'ни тақдим қилди

Xiaomi компанияси айни пайтда давом этаётган йирик -- Mi MIX 2 ва Mi Note 3 флагманларига бағишланган тақдимотда Mi Notebook Pro -- ўзининг Windows ноутбукини тақдим қилди.

Mi Notebook Pro 8-авлод, 8 ядроли Gen Intel Core i7 процессори, 2 каналли ва 16 гигабайтли тезкор хотира, 1 терабайтгача доимий хотирага эга бўлган. Янги авлод чипи "аждоди"га қараганда 40% га самаралироқ ишлайди.
Xiaomi, шунингдек мазкур ноутбукда татбиқ қилинган NVIDIA GeForce MX150 видео-картасини ҳам тақдим қилди. Ўзига хос жиҳати шундаки, мазкур видео-карта ҳам ўзининг тезкор хотирасига эга. 2 каналли тезкор хотира, деганда шу назарда тутилган.


15.6 дюймли экранга эга Xiaomi Mi Notebook Pro намойиш чоғида 5 дюймли  MacBook Pro 2017 билан таққосланди. Xiaomi Mi Notebook Pro 1.95 кг, ўлчамлари: 360.7x243.6x15.9 мм. Экран Corning Gorilla Glass 3 ҳимоя шишаси билан қопланган.
Оғир вазифалар жараёнида ҳам лаптоп қизиб кетмаслиги учун ишлаб чиқарувчи гаджетга қўшимча самарали салқинлатиш тизимини жорий қилган.

Mi Notebook Pro бармоқ излари сканерига ҳам эга бўлган. Мазкур сенсор Windows Hello тизимга кириш функциясини ҳам қўллаб-қувватлайди.
Xiaomi жамоаси лаптопдан фойдаланиш жараёнида клавишларнинг қулай жойлашувига ҳам алоҳида диққат қилган. Apple MacBook Pro билан таққослаганда, Mi Notebook Pro'даги клавишлар ораси 19% га каттароқ. Бу эса матн териш ва мулоқотларда қўл келади.

Mi Notebook Pro клавишлари остки ёритиш чироқларига эга бўлган. Шунингдек, клавиш доскасида Home, End каби функцияларни бажарувчи тўлиқ ҳажмли, курсорни турли йўналишларда ҳаракатлантиришга мўлжалланган клавишлар ҳам бор.

Алоқа ўрнатиш учун Mi Notebook Pro'да "3 таси 1 да" тамойилидаги SD card бўлмачаси, 2 та USB Type-C портлари, HDMI порти, 2 та USB 3.0 портлари ва 3.5 ммюли аудио-қулоқчин туйнуги бор.

Шу билан бирга, ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, ноутбукда Harman Infinity ва Dolby Atmos каби таниқли брендларнинг карнайларидан фойдаланилган.

Компаниянинг айтишича, 6000 мА соат ток сиғимига эга батарея қувватини 35 минутда 50 фоизга тўлдиради.

Нарх-наво

Xiaomi Mi Notebook Pro 3 талқинда ишлаб чиқарилади - Intel Core i7, 16 ГБ тезкор хотира талқини 1074 АҚШ доллари; Intel Core i7, 8 ГБ тезкор хотира талқини 980 АҚШ доллари; Intel Core i5, 8 Гб талқини 850 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!