Xiaomi иккинчи авлод Mix Fold букламафонини тақдим этади

Xiaomi иккинчи авлод Mix Fold букламафонини тақдим этади

Xiaomi компаниясининг янги Mix Fold 2 смартфони ўта енгил ва юпқа бўлиши айтилмоқда. 

Ice Universe Универсе инсайдери берган маълумотларга қараганда янги моделнинг ташқи экрани аввалги моделникига қараганда анча яхшироқ бўлади. 

Digital Chat Station номли яна бир инсайдер эса аввалроқ қурилманинг асосий экрани 8 дюйм, ташқи экрани эса 6.5 ​​дюйм ҳажмда бўлиши ҳақида маълумот берган эди. Иккала экран ҳам юқори янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Эслатиб ўтамиз, Xiaomi Mix Fold смартфони 60 гертс частотали экранга эга эди. 

Шунингдек, букламафон Snapdragon 8 Gen2 Plus чипида ишлаши тахмин қилинмоқда. Xiaomi Mix Fold 2'нинг тақдимоти шу йилнинг иккинчи ярмида бўлиб ўтиши керак, аммо ҳозирча аниқ сана маълум эмас.

ЎҚИНГ: Motorola компанияси Z Flip 4 смартфонига рақобатчи тайёрламоқда 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!