Xiaomi иккита смартфонига барқарор MIUI 12, яна бирига эса аллақачон MIUI 12.0.1 прошивкасини тарқатяпти!

  •   DiMaX
  •  2050
  •  18.06.2020 12:33

Xiaomi иккита смартфонига барқарор MIUI 12, яна бирига эса аллақачон MIUI 12.0.1 прошивкасини тарқатяпти!

MIUI 12 глобал прошивкаси турли Xiaomi смартфонларига тарқалишда давом этмоқда. Лекин ушбу график қобиқ асосидаги прошивкагача янгилангани билан, унинг янги имкониятлари барча қурилмаларда ҳам бўлавермаслиги маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Фақат мана шу смартфонларгина MIUI 12’нинг турли янги имкониятларига эга бўлар экан!

Компания бу орада ўз юртидаги айрим моделларига барқарор MIUI 12 прошивкасини тарқатишга ўтди. Xiaomi Mi 9T Pro русумли бултурги флагмани учун V12.0.1.0.QFKCNXM рақамли, Redmi K30 5G моделига эса V12.0.1.0.QGICNXM рақамли барқарор прошивка кела бошлаган. Апдейт ҳажми 759 мегабайтга тенг бўлиб, ушбу янгиланиш яқин орада мазкур икки смартфоннинг глобал версияларига ҳам келишини кутиш ўринли.

Булардан ташқари, компания Redmi K20 Pro смартфонига барқарор MIUI 12.0.1 график қобиқ талқини базасидаги прошивка ҳам тарқата бошлаган. Ҳажми икки ярим гигабайтлик апдейт ҳозирча фақат Хитойдаги фойдаланувчиларга тақдим этилган; тез орада бошқа мамлакатлардаги – глобал версиядаги Redmi K20 Pro моделлари ҳам янгиланса керак.

Дарвоқе, Xiaomi смартфонларининг глобал прошивка, глобал версия ва хитойча версиялари, уларнинг ўзаро фарқи ҳақида мана бу мақоламиздан батафсил маълумот оласиз.

Таъкидлаб ўтиш ўринлики, юқоридаги учта смартфон ҳам барқарор MIUI 12 график қобиғигача янгиланса-да, унинг асосида ҳали Android 10 операцион тизим талқини ётади. Энг янги – Android 11 тизими базасидаги MIUI 12 график қобиғи эса куздагина чиқа бошлайди.

ЎҚИНГ: ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: Android 11 Beta’ни ушбу смартфонларга ўрнатиш хавфли!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!