Xiaomi илк бор Fortune Global 500 рўйхатига киргани шарафига қирқдан ортиқ турдаги гаджетларини арзонлаштирди

  •   DiMaX
  •  1228
  •  23.07.2019 17:04

Xiaomi илк бор Fortune Global 500 рўйхатига киргани шарафига қирқдан ортиқ турдаги гаджетларини арзонлаштирди

Fortune нашри ҳар йили дунёнинг энг йирик компанияларининг беш юзталик рейтингини эълон қилади. Бу йилги Fortune Global 500 рўйхатига биринчи бора Xiaomi корпорацияси ҳам кирган.

ЎҚИНГ: Оммалашган Xiaomi ҳақида оммалашмаган маълумотлар

Нашр берган маълумотларга кўра, Xiaomi’нинг бир йиллик айланмаси 55,9 фоизга кўпайиб, 26,4 миллиард долларни ташкил этган; соф даромади эса 2 миллиард доллардан ошган. Компания активлари 21,1 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Fortune Global 500 рўйхатидаги маълумотга кўра, бугунги кунда Xiaomi корпорациясида деярли 17 минг нафар ходим ишламоқда.

ЎҚИНГ: РАСМИЙ ВИДЕО: Mi A3 намойиш этилди – Xiaomi CC9e’нинг глобал талқини, аммо фарқлари бор (айниқса нархи!)

Нуфузли нашрнинг рейтингига киргани муносабати билан Xiaomi улкан арзонлаштирув эълон қилди. Унинг доирасида компания ўзининг жами қирқ турдан ошиқ телевизорлари, смартфонлари, ноутбуклари ва маиший техника жиҳозларининг нархларини пасайтирди.

Масалан, тезкор/ички хотираси 8/128 гигабайтлик талқиндаги Xiaomi Mi Mix 3 нархи аслида 523 АҚШ долларига тенг бўлса, айни дамда Хитойда уни 377 долларга олиш мумкин. Redmi Note 7 Pro смартфони ҳамда 43 дюймлик Mi TV 4A телевизори учун 30 доллардан чегирма жорий этилган.

Terashop.uz интернет-дўконимизда эса ҳозиргача глобал бозорга чиққан турли русумлардаги Xiaomi телефонларини 590 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi Qin 2 – атиги 73 долларлик, энг ностандарт смартфон намойиш қилинди!